Ўзбек шоу-бизнеси янгиликлари
Ўзбек эстрадасининг примадоннаси Юлдузхоним Усмонова «Эй ёр» номли таронасига клип тасвирга олдирди. Клип режиссёри Тимур Примқулов. Съёмка ишлари Муқимий номидаги мусиқали драма театрида бўлиб ўтди. Мазкур видеомаҳсулот учун жонли оркестр ҳам жалб этилди.
.jpg)
Бетакрор хонанда Райҳон ўзининг ижодий жамоаси билан биргаликда янги клипни тасвирга олиш ишларини бошлаб юборди. Клип «Хабиби» таронаси учун суратга олинмоқда. Режиссёр, Райҳоннинг доимги ҳамкори Ёдгор Носиров.

Латофатли хонанда Лоланинг «Я вода» номли таронаси тингловчилар ҳукмига 17 июнь куни пойтахтимиз радиотўлқинлари орқали тақдим этилади. Ўтказиб юборманг.

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, шоира, бастакор ва хонанда Шахноз, Тохир Усмонов, Аброр Азизов, ҳамда Comedy.Uz резидентлари Хасан ва Хусан триоси йигитлари Андижон шаҳридаги «Болалар шахарчаси» меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ўтказилган ҳайрия тадбирида қатнашдилар. Болаларга нафақат концерт дастури тақдим этилди, балки совға-саломлар ҳам улашилди.
Отабек Муталхўжаев «Лолам» номли таронасига ишланган клипни мухлислари ҳукмига тақдим этди. Шухрат Мавлонов режиссёрлигида тасвирга олинган клип эътиборингизда, кўринг ва фикрлар билдиринг.
5 июнь куни Шоҳруҳхон ва Асал Шодиеваларнинг тўйлари бўлиб ўтган эди. Бу ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Ушбу никоҳ юлдузли тўйлар орасида энг эсда қоларлиси бўлди десак муболаға бўлмайди. Янги келинчакнинг тўйдан кейинги илк суратлари инстаграм ижтимоий тармоғидаги mashhur_yulduzlar_oilasi саҳифасида қўйилди.

Актриса Зарина Низомутдинова инстаграм шахсий саҳифасида тимсох боласи билан тушган фотосуратни жойлаштириб, изоҳда тимсох ҳақиқий эканлигини таъкидлаб ўтган.






ИЗОҲЛАР 0