Ўзбек шоу-бизнесидаги шов-шувлар
Барча ёшларнинг севимли гуруҳи ҳозирги кунда шубҳасиз Уммондир. Мазкур гуруҳда уч йигит Зохид, Шохрух ва Жасур Рапиковлар ижод қилиб келишади. Гуруҳ аъзоси Шохрух жорий йилнинг 15 августида бўйдоқлик билан ҳайрлашади. Тўйга таклифномалар тарқатила бошланган. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 2015 йилда Жасур Рапиков бўйдоқлар сафини тарк этган эди. Биз ўз ўрнида икки ёшга бахт тилаймиз.
Серқирра ижодкор Шаҳзода Мухаммедова, актёр Азамат Ахроров билан ўрталаридаги муносабатларга ойдинлик киритди. Шаҳзода qalampir.uz сайти таҳририятига берган маълумотларга кўра, Азамат унга совчи қўйган, актриса эса ўз ўрнида бу таклифга розилик билдирган. Актрисанинг таъкидлашича, тўй санаси ҳали аниқ эмас. Демак, ўзбек шоу-бизнесида тез орада яна бир юлдузли жуфтлик пайдо бўлади.

Шунингдек, Шаҳзода Мухаммедова янги фотожамланма учун фотосессия ўтказди.
Хонанда Дилсўз тез кунда юртимиз мустақиллигининг 25 йиллик тўйи муносабати билан «Ўзбекистон» қўшиғини ва унга ишланган клипни мухлислар ҳукмига тақдим этади. Клип режиссёри Шерзод Умаров.

Устоз санъаткор Шерали Жўраевни кенжа ўғли Зохиршох Жўраев ижод уммонига шўнғиган, хонанда инстаграм саҳифасида маълум қилишича тез орада икки янги мусиқий тўпламини мухлислари ҳукмига тақдим этиш арафасида. Альбомдан ўрин эгаллаган баъзи тароналарнинг премьералари кутилмоқда. Улардан бири 2 август куни RizaNovaUZ каналида бўлиб ўтди. «Ёдингдаму» таронаси эътиборингизда. Тингланг ва баҳо беринг.
Ёқимли овоз соҳиби хонанда Шохруҳхон жорий йилдаги концерт дастурида Божалар гуруҳи билан дуэт қўшиқни мухлисларига тақдим этганди. Мазкур «Бўйдоқ» таронаси 2 август куни юртимизнинг барча радиотўлқинлари орқали кенг омма ҳукмига ҳавола этилди. Азизлар қўшиқни тинланг ва завқ олинг.
Бахром Назаров ҳам ўз мухлислари ҳукига янги «Лола-лола» номли қўшиғини ҳавола этди. Қўшиқ сўзи Хушнуд Дарвеш қаламига мансуб. Мусиқа муаллифи Нодир Умаров.
Хонанда Равшан Собиров мухлисларга ёзги туҳфа сифатида «Летний день» деб номланган рус тилидаги композициясини 2 август куни тақдим этди.





ИЗОҲЛАР 0