Концертлар ва шоу
Ўзбек тилидаги "Stand Up Show” концертидан
Маълум қилганимиздек 5 декабр куни “Зарафшон” концерт залида “Stand Up Show” лойиҳасининг ўзбек тилида ташкил этилган илк концерти бўлиб ўтди.
Тадбирни “Супер люди” ижодий жамоасининг таниқли резидентлари Нозим Сафаров, ҳамда Миршакар Файзуллаев олиб борди.
Унда нафақат мухлислар балки, эл ардоғидаги санъат намоёндалари ҳам иштирок этди. Хусусан Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Абдували Ражабов, Шохруххон, Манго гуруҳи ва эндигина санъатга кириб келаётган ёш актёр Талъат Йўлдошевлар қатнашди.
Тадбир доирасида 8 нафар ёш истеъдодлар - Озод Шукуруллоев, Улуғбек Холмедов (Мирза Холмедовнинг ўғли), Дилдора Соипова, Шуҳрат Жўраев, Индира Мустакова, Нозимжон Сафаров, Валентин Ким, Миршакар Файзуллаевлар ўзларининг чиқишларини тақдим этди.
Ҳаётда доим учрайдиган камчилик, хатолар кулги орқали ниқобланган ҳолда очиб берилди. Яъни эр-хотин муаммолари, йигит-қизларнинг камчиликлари, мактаб воқеалари, ўзбек ва чет тўйларининг фарқлари, транспортдаги ҳолатлар, қизларнинг турли жойларда расмга тушишлари, янги йил ҳангомалари, талабалар ҳаётидан айни ҳақиқатга йўғрилган юморлар кўрсатилди.
Тўлиқ фотоҳисоботни
бу ерда кўринг.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
07-12-2015
ИЗОҲЛАР 0