Ўзбекистон халқ артистлари клубининг илк концерти
Юқори кайфиятда ўтган концертда Ўзбекистон халқ ҳофизлари Бекназар Дўстмуродов ва Абдунаби Иброҳимов, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов раҳбарлигидаги «Мақом» ансамбли, Ўзбекистон халқ артистлари Ортиқ Отажонов, Хайрулла Лутфуллаев, Насиба Абдуллаева, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Маҳмуд Намозовлар дилга яқин қўшиқлари билан мухлисларни шод этдилар.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яҳёбек Мўминов, Абдурашид Йўлдошев, Алишер Файз, Дилноза Исмияминова, хонандалар Ботир Қодиров, Зоҳиршох Жўраевлар ҳам концертда қатнашиб, ўзларининг бир қатор сара тароналари билан мухлисларни қувонтиришди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Ҳолмедов ҳам ҳазил-мутойибалари билан концерт меҳмонларига аъло кайфият улашди. Ҳар бир қўшиқ учун алоҳида рақс саҳналари тайёрланган бўлиб, уларни «Тошкент зеболари» рақс ансамблининг раққосалари ижро қилишди.
ИЗОҲЛАР 0