Концертлар ва шоу
Ўзбекистон Халқаро жаз фестивали
Ўзбекистонда Халқаро жаз кунини нишонлаш мақсадида
Ўзбекситон Давлат Консерваторияси, Б.Зокиров номидаги Ўзбекистон Давлат жаз-оркестри ва
Марка Вайл “Илҳом” театри томонидан АҚШ, Франция ва Латвия элчихоналари кўмаги ва иштирокида ҳамда ЮНЕСКО ваколатхонаси раҳбарлигида
Халқаро жаз фестивалини 2015 йилнинг 8 апрелидан 8 майига қадар ўтказиш режалаштирилган.
Ҳар йили 30 апрел кунида, турли миллат вакиллари жаз кучини англаш имконига эгалар.
Халқаро жаз куни бутун дунё мусиқа шинавандаларини ва барча-барчани жаз тарихи, унинг келиб чиқиши ва маданиятга таъсири ҳақида маълумотларни билиб олишга, ҳамда ушбу кунни нишонлан учун бир ерга тўплайди.
Фестивалда Б.Зокиров номидаги Ўзбекистон Давлат жаз-оркестри, «Jazzirama» гуруҳи, “Ари Роланд” жаз квартети (Нью-Йорк), Пьер де Бетманн (Франция), Ксилем Трио (Латвия) каби созанда мусиқачилар иштирок этадилар.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
07-04-2015
ИЗОҲЛАР 0