alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

ПРЕМЬЕРА: «Сетора» - «Алла»

Қўшиққа юртимизнинг таниқли шахслари ва уларнинг болалик онлари муҳрланган фотосуратлар ёрдамида видео кетма-кетлик суратга олинди. Видео асарда Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов, шунингдек, таниқли спортчиларимиз Оксана Чусовитина, Руслан Нурудинов, Шахрам Ғиёсов, Маҳмуд Муродов, Мурод Хонтўраев ва яна кўплаб юртимиз шарафини дунёга таратаётган инсонларнинг ёрқин болалик хотиралари акс этган.

 

 

alt Камилла,  «Сетора» гуруҳи солисти:
Интизорлик билан кутилган фарзанднинг дунёга келиши истеъдодли бастакорни ёрқин алла яратишга илҳомлантирди. Ёш мусиқачилар, бастакор Азиз Муҳаммедовнинг ота-онаси ва менинг бувим ва бобомларнинг дўстлиги туфайли мазкур меҳрга тўла бешик қўшиғи дунёга келди ва оилавий тарихимизнинг бир бўлагига айланди. 

Йиллар ўтиши натижасида авлоддан авлодга ўтиб келаётган мазкур қўшиқнинг бир қисмини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. «Сетора» гуруҳи уни тиклаш учун машҳур қўшиқлар муаллифи Шаҳнозга мурожаат қилдилар ва натижада ажойиб санъат асари яратилди.

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-10-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг