Концертлар ва шоу    
    
            
    Премьера: Шоҳруҳхон - "Мен сени севаман"
    
        
            
        
    
    
        
            
	Сеҳрли овоз соҳиби, кўзлари доимо ғамгин, деярли ҳар бир қўшиғи хит бўладиган хонанда Шоҳруҳхон "Мен сени севаман" таронасига ишланган сеҳрли ва романтик клипини мухлислар эътиборига тақдим этди. 
	Клип ўзгача услубда ишланган бўлиб, унда юқори даражадаги график тасвирлар, эффектлар қўлланилган.
	Севги-муҳаббат мавзуси абадий бўлиб, Шоҳруҳхон инсондаги бу бетакрор туйғуни моҳирона тарзда ўз клипида акс эттирган. 
	Шунингдек, клипда мухлислар актриса Асал Шодиевани ҳам кўришлари мумкин.
	
	Клип мавзуси хонанданинг шахсий ҳаётига алоқаси бор-йўқлигини эса вақт кўрсатади. Клипни биргаликда кўрамиз ва завқланамиз!
	
	 
	
	 
        
    
        
    
                
            
    
    
    
            
        
            
            
                Kunutun.uz нинг 
Telegram’даги расмий
                каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
            
 
    
    
        Нашр санаси:
        11-12-2014
    
    
    
    
                    
                
    
                                                
                    
                    
                        
     
ИЗОҲЛАР 0