Райҳон альбом тақдимоти ўтказди
Тақдимот маросими кичик даврада, яқин дўстлар, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилди.
«Томчи» деб номланган альбомдан 14 та тарона ўрин олган бўлиб, улар орасида кўпчиликка яхши таниш «Ҳамма жам», «Унута оламан», «Намасте» қўшиқлари, шунингдек «Бор ёки йўқ», «Айирма», «Алдамагин», «Дема», «Сўрама», «Омон ёр» каби дуэт тароналар бор.
Тақдимотда барча хонандага ўзини қизиқтирган саволар билан мурожаат қилиш имконига эга бўлди.
Тақдимот маросимида хонанданинг кўпгина қўшиқларига муаллифлик қилган бастакор ва матнлар муаллифи Якзон ҳам иштирок этди.
Райҳон барча ташриф буюрганларга миннатдорчилик билдириб ўтди. Ҳар бир альбом тақдимоти каби ушбу тақдимот ҳам мухлисларга дастхат улашиш ва эсдалик учун суратга тушиш билан якунланди.
Энди сиз севимли хонандангизнинг янги альбомини «Discovery» медиа дўконлари тармоғида харид қилиш имконига эгасиз.
ИЗОҲЛАР 0