Райҳондан кутилган клип премьераси - «Табиб»
Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Райҳон Ганиеванинг «Табиб» номли қўшиғи мухлислари орасида оммалашиб бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас. Мазкур тарона илк бор хонанданинг жорий йилдаги концерт дастурида жаранг сочган эди.
Эндиликда ушбу қўшиққа клип тайёр бўлди ва томошабин ҳукмига ҳавола этилди. Қўшиқ ижодкорлари Беном гуруҳи йигитлари Сарвар ва Комил бўлиб, клип режиссёри Ёдгор Носиров. Видеомаҳсулот графикаси устида эса Каримов Рамз иш олиб борган. Клипда Reginight Show рақс гуруҳи иштирок этган. Хонанданинг ўзи эса Миср маликаси сиймосида намоён бўлган.
Афсонавий Мирс маликасининг оддий темирчи йигит билан муҳаббат қиссалари тасвирланган клип қандай якун топишини ўзингиз видеомаҳсулотни кўриб билиб олинг ва албатта хонанданинг янги ижод иши ҳақидаги фикрларингизни билдиришни унутманг.





ИЗОҲЛАР 0