Реп юлдузи Шохрухнинг тўйи бўлиб ўтди
Реп юлдузи Шохрух бир оз ижодий танаффусдан сўнг яна мухлисларини ўз қўшиқлари билан ҳурсанд қилмоқда. Ҳаттоки Шаҳзоданинг ва Сардор Раҳимхоннинг концертларида дуэт қўшиқ билан иштирок этиб, уларни шод этди. Ҳар иккала концертда мухлислар реп йўналишида ижод қилувчи Шохрухни қанчалик соғингаликларини уларнинг ҳурсандчилиги ва олқишларидан пайқаш қийин бўлмади.
Куни кеча, яъни 12 май санасида пойтахтимизнинг Яккасарой тўйхонасида хонанданинг ҳаётидаги қувончли онлар, висол оқшоми бўлиб ўтди. Хонанданинг рафиқаси Злата. Улар қонуний ва шаръий никоҳдан ўтишган ва уларнинг Ислом исмли ўғиллари ҳам бор. Эндиликда ёш оила фурсат етиб, элга тўй беришди ва барча яқинларини таклиф этишди.
Никоҳ тўйига ўзбек шоу-бизнесининг кўпгина юлдузлари, жумладан Шаҳзода, Манзура, Жаҳонгир Позилжонов, Сардор Раҳимхон, Халимахон, Диёр Махкамов, Рената Искандарова, Шахноз ва бошқалар ташриф буюришди. Машҳурлар ушбу ҳушхабар билан инстаграм ижтимоий тармоқларида бўлишиб, икки ёшга бахт тилашди.
Хонанда оилавий суратларини, жажжи ўғилчаси суратларини мунтазам равишда инстаграм тармоғида жойлаштириб боради.
Биз эса ўз ўрнида хонандани табриклаб, оилавий бахт ва ижодий парвозлар тилаб қоламиз.





ИЗОҲЛАР 0