Яна бир ҳамюртимиз Сабина Мустаева "Голос дети" лойиҳасида иштирок этаётганлигидан хабарингиз бор. Ҳақиқий иқтидор эгаси Сабина 40%дан ортиқ овоз тўплаб мазкур супер лойиҳанинг мутлоқ ғолибига айланди. Сабинага 1-канал номидан 500 000 россия рубли миқдорида пул мукофоти ва "Юниверсал мюзик" компаниясида ўз синглини ёзиш ҳуқуқини берувчи сертификат топширилди. Туганмас иқтидор эгаси, жуда ҳам гўзал овоз соҳибаси Сабинани чин дилдан табриклаб, унга омад тилаб қоламиз!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
ИЗОҲЛАР 0