Сардор Мамадалиевнинг концерт дастуридан
5, 6, 7 май кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида хонанда Сардор Мамадалиевнинг «Йигит ноласи» номли концерт дастури бўлиб ўтди.
Дастур икки қисмдан иборат бўлиб, 27 та қўшиқни ўз ичига олди. Дастур ўзига хос ва хилма хил мавзудаги қўшиқлардан иборат бўлди. Хонанда ундаги ҳар бир қўшиқни танлашда алоҳида ёндашганини концерт давомида хис қилиш мумкин.
Томошабинларни ҳам рақсга чорлаган, ҳам қувнатган, ҳам йиғлатган, ўйга солган қўшиқлар, бадиий чиқишлар, махсус рақс саҳналари, чироқлар жилоси жам бўлган концерт узоқ вақт мухлислар ёдида қолса ажаб эмас.
Концертнинг биринчи қисмида хонанда «Йигит ноласи», «Эркак», «Мен қотилман», «Ўғлим» қўшиқлари билан бирга, Мирзабек Ҳолмедов билан куйлаган ижодидаги биринчи дуэтини ижро қилди.
Иккинчи қисмда эса «Наманган тановари», «Шойи рўмол», «52 ватандош», «Ота-она», «Ай-яй-яй» «Йиғлатма», «Армонларим» билан бирга махсус попури ҳам ижро қилинди. Шунингдек, Мирзабек Ҳолмедовнинг концерт давомида ўқиган «Ота-она» деб номланган шеъри кўпчиликни қалбини ларзага солди.
Концерт ўртасида Сардор Мамадалиевни «Хафа бўлиш йўқ» кўрсатувининг ижодкорлари мухлислари кўз ўнгида кутилмаган ташрифи-ю қалтис ҳазиллари билан шокка туширди.
ИЗОҲЛАР 0