alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Сардор Раҳимхондан ижодий янгиликлар

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг жорий йилдаги концерт дастури кўпчилик мухлислар ёдида таъсирли ва ёқимли таассуротлар билан эсда қолди. 

Хонанда концертида кўпгина янги тароналарни тақдим этди. Улар қаторида «Отамдан ёдгорим онам» қўшиғи кўпчиликни таъсирлантирди. 

Хонанда мазкур композициянинг премьерасини 1 июль куни юртимиз радиотўлқинлари орқали ўтказди. Мусиқа муаллифи Зафар Қодиров. Аранжировка Ахмад Хожиматов томонидан амалга оширилган.

Мазкур таронага Алишер Узоқов сценарийси ва режиссёрлигида клип тасвирга олинди. Актёр клипда ўзи бош қаҳрамон образини ижро этган. 

 

Операторлик вазифаси Рустам Муротовга ишониб топширилган. Ўйлаймизки клип ҳам қўшиқ каби ўз мухлисини топади. 

 

Ундан ташқари Сардор Раҳимхон яна бир, яъни концерт дастурида илк бор янграган «Қаранг, кўз очиб қаранг» номли қўшиққа ҳам видеоклип суратга олдирди. Ушбу тарона сўзи Хушнуд Дарвешга, мусиқаси эса Дилшод Ахмадшохга мансуб. Аранжировка Ахмад Хожиматов томонидан амалга оширилган.

Демак, хонанда омма эътиборига иккита видеомаҳсулотни ҳавола этиш арафасида. 

 

Шунингдек, ижодкор барчага яна бир туҳфа тайёрлаб қўйган. Тез орада «Фаридам» номли янги мусиқий тўплам ва энг омадли концерт дастурининг DVD дискларининг тақдимотини ўтказишни режалаштирган. 

 

Фото: instagram.com/sardorrahimxon

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-07-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг