Сардор Раҳимхондан меҳрли клип премьераси
9-10 май кунларига тайёргарлик кўраётган хонанда Сардор Раҳимхон мухлисларга яқин орада «Фаридам» номли таронасини тақдим этган эди. Эндиликда мазкур таронага ишланган клип тайёр ва у мухлислар ҳукмига ҳавола этилди.
Хонанда томонидан ижро этилган қўшиқ реал воқеаларга асосланган ҳолда, яъни Сардор Раҳимхоннинг мухлисларидан бири йўллаган мактуб асосида яралган. Мактубда ёзилган мисралардан таъсирланган ҳонанда, меҳр-муҳаббатга, яхшиликка, ёруғликка чорловчи гўзал тарона ва клипни яратди.
Қўшиққа ишланган клипда муҳаббатнинг қудрати, у нималарга қодир эканлиги жуда ҳам таъсирли тарзда кўрсатилган. Клип режиссёри Дилмурод Агзамов, оператор Рустам Муротов.
Доим гўзал ижод маҳсулларини тақдим этиб келадиган Сардор Раҳимхоннинг мазкур клипи минглаб мухлислари қалбидан жой эгаллаши шубҳасиз. Клип ҳукмингизда. Кўринг ва фикрларингизни билдиринг.





ИЗОҲЛАР 0