alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Сардор Раҳимхондан таъсирли клип премьераси

29 август куни Ўзбекистон Хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, мухлислари томонидан кутилаётган «Дунёни беринг болажонларга» номли таронасига ишланган клипни тақдим этди.

alt

Қўшиқ ва клипда ҳозирги кундаги энг долзарб мавзу, нотинчлик, уруш оқибатида азият чекаётган норасида ва бегуноҳ болажонларнинг аянчли тақдирлари кўтарилган.

Қўшиқ матни Хушнуд Дарвеш қаламига, мусиқаси Жасур Жавхарназаровга мансуб.

Дунёдаги уруш, унинг оқибатида бегуноҳ инсонларнинг умри зомин бўлаётганини кўриб, албатта ҳар биримизнинг қалбимизда, тинч ва осмони мусаффо юртда яшаб келаётганимиз учун шукроналик ҳисси уйғониши шубҳасиз.

Азизлар, Сардор Раҳимхондан юракларни таъсирлантирувчи клип ҳукмингизда. Кўринг ва ўз фикр мулоҳазаларингизни билдиришни унутманг. 

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-08-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг