Концертлар ва шоу
Севара Назархон Россия-1 телеканали лойиҳасида
Ўзбек эстрадасининг энг ёрқин ва ўз услубига эга хонанда Севара Назархонннинг нафақат бизнинг юртимизда мухлислари кўп, балки бошқа давлатларда ҳам талайгина.
Хабарингиз бор хонанда Россия телеканаларидаги лойиҳаларда, кўрсатувларда кўп бора иштирок этган.
Унинг мухлислари яна бир бор Севара Назархонни
Россия-1 телеканалида кўришлари мумкин бўлади.
Хонанда жорий йилнинг
14 февралида Россия-1 телеканалида старт бериладиган
«Танцы со звездами» - "Юлдузлар билан рақс" лойиҳасида иштирок этади.
Севара Назархоннинг лойиҳадаги партнери, ҳаммага "Голос" лойиҳаси орқали танилган балли спорт рақси спортчиси Александр Набиуллин бўлади. Улар лойиҳага тайёргарлик ишларини ҳам бошлаб юборишган.
Демак, азизлар севимли ижодкоримизнинг лойиҳадаги иштирокини кузатамиз ва унга омад тилаб қоламиз.
Манба: uz24.uz
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
04-02-2015
ИЗОҲЛАР 0