alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Севара Назархоннинг Humo Arena'даги концерти

Humo Arena муз саройи саҳнасида пойтахт аҳли ҳали кўрмаган мусиқий ҳодиса бўлиб ўтди! Бир вақтнинг ўзида саҳнада 120 киши, жумладан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев дирижёрлиги остида Ўзбекистон Ёшлар симфоник оркестри, оркестр қошидаги Юлдуз Хуснутдинова бошчилигидаги хор, шунингдек, Севара Назархон 20 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келаётган лайв-бэнд биргаликда ҳамюртларимиз учун жаҳон миқёсидаги жонли ижродаги концертни тақдим этдилар. 

alt
altalt

Концертнинг яна бир ўзига хослиги концерт давомида пойтахтимиздаги 102-сонли заиф эшитувчи боллалар махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари учун саҳнада сурдо таржимоннинг ишлагани бўлди. Шунингдек бу болалар «Сирдошим» қўшиғида саҳнага кўтарилиб, ташриф буюрганларга қўшиқни сурдотаржимасини тақдим этдилар, бу йиғилганларда катта ҳис-ҳаяжонларга сабаб бўлди. 

altalt

Хонанданинг «Бир кам дунё», «Если бы любовь была…», «Оқ қушлар» қўшиқлари янграганда залга сукунат чўкди, ҳар бир томошабин қўшиқларни бутун вужуди билан тинглаётгандек эди. «Улуғимсан, Ватаним» қўшиғи янграганда эса юртимиз байроғини ҳилпиратиб турган ёшларга кўзимиз тушди.  

altalt
Томошабинларнинг сукунатига Севара Назархоннинг «Ҳаёл» таронаси барҳам берди, хонанданинг мухлислари таронага жўр бўлдилар, телефонлардан таралаётган ёғдулар эса оқшомга янада афсонавий руҳ бағишлади. 

alt
Тошкентдаги одатий шоулардан фарқли равишда бу концертда раққосалар хиром айламади. Биргина «Там нет меня» таронаси ижро этилган маҳал томошабинлар Моҳсира Гордеева ижросидаги мафтункор рақсга гувоҳ бўлдилар. 

altaltalt

Концертнинг кульминацон нуқталаридан бири хонанданинг Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев билан куйлаган дуэти бўлди. Томошабинлар бу кутилмаган совғани давомий олқишлар билан кутиб олдилар. 

altalt

Концертни халқаро жамоа ташкиллаштирган бўлиб, товуш учун россиялик мутахассис Дмитрий Куликов, чироқларга россиялик чироқ устаси Александр Косьяненко, видео ва экранлардаги тасвирлар учун шотландиялик Павел Маклай жалб қилинган. 

alt

Концерт ташкилотчиларидан бири украиналик Александр Гордеев «Дунёнгда» таронасига лаб гармошкасида ижро этган соло-блюзи билан жўрлик қилди.

alt

alt Севара Назархон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
«Уч кун кетма-кет бир залда томошабинлар билан учрашиш - бу катта техник иш. Саҳнадан йўлланган тилаклар сабаби ҳам шу инсонларнинг меҳнатини ёдда қолиши. Бугун бироз кўз ёши ҳам тўкиб олдим, лекин ўзимни тезда қўлга олишга ҳаракат қилдим. Сабаби мен қўшиқларимдаги ҳар бир сўзни чуқур ҳис қилишга ҳаракат қиламан ва ҳис-туйғуларга берилиб кетаман». 

alt

 

alt Павел Маклай (Шотландия), концерт режиссёри:
«Тошкентда бундай катта лойиҳага режиссёрлик қилиш мен учун шараф, одатда биз киноларга режиссёрлик қиламиз. Ўзбекистонга яна қайтишни хоҳлаймиз, ва ишончим комилки, бу Севара билан ҳамкорлигимизнинг бошланиши ва олдинда бизни янги тасвирга олиш ишлари кутиб турибди. Концертдан таассуротларим ижобий, ҳамкасблар билан яхши тил топишдик, шунингдек Севара билан фаҳрландим, унга бўлган халқнинг муҳаббати шундоқ кўриниб турибди».

alt

altaltalt

alt Руслан Нуритдинов, спортчи, олимпия ўйинлари чемпиони:
«Концертдаги ҳис-туйғуларимни сўз билан ифодалай олмайман. Буни фақат яшаш мумкин. Севаранинг ҳар бир таронаси чуқур манънога ва ҳиссиётларга бой. Бутун концерт давомида унинг қўшиқларига жўрлик қилдим. Севарани бу ажойиб ҳодиса билан табриклайман. Ҳаммаси кутилгандан ҳам аъло бўлди». 


Концертдан фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин.  

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-12-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг