alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шарқ гуруҳидан "Отмагай тонг" клип премьераси

Ёдингизда бўлса Шарқ гуруҳи тез орада ўз мухлислари ҳукмига янгича талқинда ижро этган "Отмагай тонг" қўшиқларини ва унга ишланган клипни тақдим этишлари ҳақида хабар берган эдик. Мазкур қўшиқ ва унга ишланган клип тайёр ҳолга келди ва омма эътиборига тақдим этилди. “Тоҳир ва Зуҳра” мусиқали драмасидан олинган дуэт қўшиқнинг сўзи Собир Абдулла, мусиқаси Тўхтасин Жалиловга тегишли бўлиб, ушбу қўшиқнинг илк ижрочилари Фароғат Рахматова, Маҳмуджон Ғоффуров, Наима Пўлатова ва Суръат Пўлатов, Шуҳрат Қаюмовлар бўлган. Шарқ гуруҳи томонидан ижро этилган қўшиқнинг мусиқий сайқали Зарина Расуловага тегишли. Клип сюжет кўринишда бўлиб сценарий муаллифи, ҳамда клип режиссёри Андрей Арутюнов. 

Шуни айтиш жоизки, "Отмагай тонг" таронаси Шарқ гуруҳи ижросида жуда ҳам гўзал тарзда куйланган.

Азизлар клипни кўринг ва фикрлар билдиришни унутманг. 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг