alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шарқ гуруҳидан тез орада янги клип

Шарқ гуруҳи аъзолари Сарвар ва Татьяна қизғин ижод қилиш билан банд. Куни кеча улар «Тошшаҳарнур» павилионида янги ёзги шўх, рақсбоп «Денгиз» қўшиғи учун клип ҳам суратга олишди.

 

alt

Мазкур қўшиқ ҳам ўзбек, ҳам рус тилида ижро этилган. «Денгиз» қўшиғигининг сўзи Икром Навога, «Море» қўшиғининг сўзи эса Ольга Евсеевага тегишли бўлиб, қўшиқнинг мусиқий сайқали Зарина Расулова томонидан амалга оширилади.

alt

Рангларга бой тарзда ишланган клип трек кўринишида бўлиб, сценарий муаллифи ва режиссёр Тимур Примқулов. Унда Reginight Show ансанблининг моҳир раққоса ва раққослари иштирок этган.

alt

Эслатиб ўтамиз, грим устаси ва либослар бўйича дизайнер Лидия Андре. Монтаж ишлари ниҳоясига етганидан сўнг, клипни бизнинг сайтимиз орқали кўришингиз мумкин.

altalt

Бундан ташқари Шарқ гуруҳи аъзолари бизга кейинги ижодий режалари ҳақида ҳам гапириб бердилар. Уларда ижодий янгиликлар жуда кўп. Лекин барчасини ошкор этишни исташмади. Сабаби сирли бўлса, мухлисларга янада қизиқроқ бўлишини айтишди.

altalt

Бироқ «Денгиз» қўшиғи ва унга ишланган клип мухлислар эътиборига ҳавола этилгандан сўнг, Шарқ гуруҳи «Қаро кўзлар» номли шўх қўшиғи устида ишлашни ният қилганлар. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Мустақиллиқ арафасида ҳам ўзгача, ноанъанавий Ватан мадҳини куйловчи қўшиқ яратишни режалаштиришган. Демак, бизни кузатишда давом этинг.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-07-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг