alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

«Шарқ» гуруҳининг жонли ижродаги концертидан

Жонли ижро, жонли мусиқа, жонли суҳбат, самимий ҳис-туйғулар...
Шу куни «Истиқлол» санъат саройи унутилмас концерт дастурига гувоҳ бўлди. «Икки юрак» деб номланган концерт дастури Сарвар Акбаров ва Татьяна Зайцевалар таркибидаги «Шарқ» гуруҳининг ўн йиллик юбилейига бағишланди.

altaltalt

Дастур бошловчиларсиз ўтди, хонандалар томошабинлар билан самимий суҳбат қуриб, хотиралари, қалб туғёнлари, ҳис-ҳаяжонлари билан бўлишдилар.

altalt

Концерт дастури афсонавий устоз санъаткор Ботир Зокиров ва Луиза Зокировалар ижодига мансуб «Где же ты, счастье?» қўшиғи билан бошланди.

altalt

Қўшиқ ниҳоясига етгач, Сарвар ва Татьяна гуруҳ яралиши ҳақида гапириб бердилар ва ўзларининг «Сен» деб номланган илк қўшиқларини ижро этдилар.

altaltalt

Қўшиқлар орасида хонандалар ҳазил-ҳузул қилар, қизиқарли воқеаларни гапириб берар, хуллас томошабинга нафақат қўшиқлари билан балки ҳазиллари билан ҳам кўтаринки кайфият улашардилар.

altaltalt

«Шарқ» гуруҳи, истеъдодли хонанда Карен Гафуржанов билан биргаликда яқиндагина тақдим этган «Айтаман» дуэти ҳам томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

altaltalt

Бирин-кетин «Денгиз», «Анҳор», «Севгилим» тароналари янгради. Ҳар бир таронага мос равишда орқа фондаги экранларда видео кетма-кетликлар кўрсатиб борилди.

altaltalt

«Шарқ» гуруҳи таниқли қўшиқлари билан бир қаторда бир нечта янги қўшиқларини ҳам тақдим этдилар. Шулардан бири Сарвар томонидан яккахон тарзда куйланган «Гуччи» қўшиғи бўлиб, ҳазиломуз бу тарона рус тилида бўлиб, унда хонанда рафиқаси ҳам хонанда бўлса, қандай қийинчиликлар бўлиши ҳақида куйлаган.

altaltalt

Сарвардан сўнг саҳнага Татьяна яккахон тарзда куйлаш учун чиқди ва Сарвардан фарқли ўлароқ ўзбек тилида қўшиқ куйлади. Айниқса, унинг ширали овози билан куйланган «Она алласи» мухлисларнинг кўнглидан чуқур жой олди.

alt

Концертнинг унутилмас лаҳзалари кўп бўлди. Улардан бири Сарвар ва Татьянанинг фарзандлари Алихоннинг саҳнага чиқиши бўлса, яна бири ўзбек эстрадасининг тирик афсоналари Фарруҳ Зокиров ҳамда Насиба Абдуллаевларнинг чиқиши бўлди.

altaltaltalt

Устоз санъаткорлар «Шарқ» гуруҳи ҳақида жуда самимий сўзлар айтдилар, уларни табриклаб, шундай инсонларни вояга етказган ота-оналарига раҳмат айтдилар. Сўнг биргаликда «Тошкент» қўшиғини ижро этдилар.

altalt

Ҳар бир қўшиққа хореографлар томонидан ажойиб рақслар саҳналаштирилган бўлиб, концертда «Сабо» рақс ансамбли гўзал қизларининг жозибали хиромлари, Zlotnikov dance centre раққосларидан жўшқин рақслар ва ҳаттоки акробатлар чиқишларига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин бўлди.

altaltaltaltalt

Хонандаларнинг костюмлари маҳоратли стилист Лидия Андре томонидан яратилганлиги айтиб ўтилди.

altaltaltalt

Концертнинг энг кутилмаган лаҳзаларидан яна бири хонандаларни табриклаш учун саҳнага чиққан Рамиз Усмонов ва Женисбек Пиязовлар импровизацион тарзда Сарвар билан биргаликда ’O sole mio қўшиғини ижро этганликлари бўлди.

altalt

Концертда эътиборимизни тортган яна бир нарса орқа фондаги экранда вақти-вақти билан пайдо бўлиб турган, гуруҳ вакиллари учун «Бахт» нимадан иборатлигини билдирувчи ёзувлар бўлди.  

alt

Мухлислар концерт давомида севимли гуруҳларини гулдурос қарсаклар, олам-олам гулдасталар, қўшиқларга мос равишда телефон чироқларини ёқиш билан қўллаб-қувватлаб турдилар.

altalt

Ва энг асосийси хонандаларни мухлислари парда ёпилгунга қадар тик туриб олқишлаб кузатиб қўйганликлари бўлди.

altalt

Бундан ортиқ бахт борми...

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-04-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг