alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шаҳар Муз Майдони Очилиши ва Ягудин Ташрифи

Совуқ ҳавога қарамай, шаҳар муз майдони очилишига кўпгини шаҳар аҳли ташриф буюрди. Атроф-муҳит эртакона тарзда безатилган бўлиб, ёрқин безаклар, ёритгичлар театр фонида жуда гўзал кўриниш ва янги йил мўъжизасини яратди. 

alt

alt

Марказий муз ва концерт майдони 7 февралга қадар ишлайди. Шу давр ичида  Dance Music Fest Winter мусиқа фестивали, Iosis Fest рок-фестивали, Tashkent Rap Festival рэп-фестивали, шунингдек хоккей бўйича ёшлар чемпионати ва музда рақс шоуси каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. 

alt

Муз майдони очилишида меҳмонларни Ўзбекистон Ёшлар театри раҳбари Хасан Салихов қутлади. Саҳнага сўз учун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, россиялик спортчи Алексей Ягудин, Artuz Promoution асосчиси Музаффар Сидиқовлар ҳам чиқдилар.

alt

Алексей Ягудин, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси номидан Амир Искаков исмли болакайга махсус спорт кийими ва инвентарини совға қилди. Амир хоккей формасини сотиб олиш учун онасига ишлашга ёрдам берган ва бу ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинган. Бу оқшом Амир учун ўзгача ва сеҳрли тарзда кечди. 

alt

 

alt

Хусан Салихов:

«Қишки спорт турларига қизиқиш уйғотиш учун яратилган бу муз майдони, аминманки, пойтахт аҳли ва меҳмонларига кўпгина қувончни баҳш этади. Бизнинг шаҳримиз учун бу ноёб лойиҳа бўлиб, спорт ва мусиқани ўзида уйғунлаштиради».


Тадбирнинг расмий қисми якунига етгач, музга спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчилари ўз намойишлари билан чиқишди. (Мураббийлар: Ирина Сазонова, Элитта Аванесян ва Андрей Дрыганов).
 

alt

alt

alt

Кечанинг махсус меҳмони Россиянинг фахрий спорт устаси, фигурали учиш бўйича 2002 йил Олимпиада ўйинлари чемпиони, тўрт карра жаҳон чемпиони, уч карра Европа чемпиони Алексей Ягудин бўлди. 

alt

 

alt

Алексей Ягудин: 

«Бу фақатгина бошланиши. Россияда ҳам шундай ҳовлидаги майдонлардан бошлаганимизни хотирлайман. Кейинчалик йилдан йилга улар кўпайиб борди. Айнан шу тарзда анча жиддий ва профессионал даражага чиққанмиз. Ўйлайманки, айнан шундай чемпионлар туғилади. Оз-оздан «Спорт» деб аталмиш чиройли манзара йиғилиб боради». 


Алексей Ягудин «Қиш» номли дастур билан чиқиш қилди. Ушбу дастур билан у Солт-Лейк-Ситида 2002 йилда Олимпиада чемпиони бўлган. У дастурни ажойиб тарзда ижро этди. 
 

alt

Кейин эса музга Ўзбекистон болалар миллий хоккей терма жамоаси таклиф этилди. Чиқиш, хоккей анъаларига кўра «жамоалар кураши» билан якун топди. Албатта тайёргарлик чиқишлари доирасида. 

alt

alt

alt

alt

 


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-01-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг