alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шаҳзода нуфузли тақдимотда ғолиб деб эълон қилинди

popcorn.uz сайти хабарига кўра, шу йилнинг 27 ноябрда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган BIG APPLE MUSIC AWARDS-2016 12-Халқаро мусиқа тақдимоти ғолибларини тақдирлаш маросимида эстрадамизнинг ҳушовоз хонандаси Шаҳзода ташкилотчилар томонидан энг кўп овоз тўплаган ижодкорлар қаторида ғолиб деб эълон қилинган.

alt

Манбанинг хабарига кўра, Шаҳзода мазкур тақдирлаш маросимда узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган.

Мусиқа йўналишидаги ушбу мукофот Марказий Осиёда, яқин шарқ ва Европа давлатларида санъат йўналишида фаолият олиб борадиган энг машҳур ва сара маданият вакиллари иштирок этиб, улар қаторида Россия давлатидан Вера Брежнeва, Олег Газманов, Яқин шарқ юлдузи Haifa, Andy, Европада шуҳрат қозонган Faydee, La Toya Jackson ва бошқалар иштирок этган, ҳамда ғолибликни қўлга киритганлар.

Албатта нуфузли тақдимотда, дунё таниган юлдузлар қаторида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиш хонанда Шаҳзода ва минглаб ўзбек мухлислари учун катта ютуқ ва фахр эканлиги шубҳасиз.

Биз ўз ўрнида сайтимиз номидан хонандани табриклаб, келгусида ижодий парвозлар тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз Шаҳзода 25 ноябрь куни мухлислари ҳукмига Dr. Costi билан ҳамкорликда ижро этган Billionaire таронасини тақдим этган эди. Қўшиқни сайтимизда тингланг.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг