Шохруҳхондан кенг муҳокамага сабаб бўлган сурат
Барчанинг севимли хонандаси Шохруҳхон бир неча соат аввал ўзининг instagram.даги шахсий саҳифасида икки инсоннинг ажралишган суратини жойлаб, изоҳда «Hayr, Salom Ozodlik» сўзларни қолдирган.
Бу сўзлар нимани англатиши ва улар наҳот Асал билан ажралишди, деган саволлар мухлислар томонидан ёғила бошлади ва ҳозирда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Актриса Асал Шодиеванинг шахсий саҳифасида эса аразлашиш ёки ажралишга шама қилинган бирон-бир изоҳ ёки сурат ҳозирда йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Шохруҳхон ва Асал Шодиеванинг никоҳ тўйлари 2016 йилнинг 5 июнида Osiyo Grand ресторанида бўлиб ўтган эди.
.jpg)
Бу албатта шунчаки сурат ва ҳар бир инсон ўзига ёққан фотосуратни ва унга истаган изоҳини ёзишга хақли.
Барчасини албатта вақт кўрсатади. Биз эса ўз ўринида бу оилага ҳақиқий бахт ва мустаҳкам оила тилаб қоламиз.





ИЗОҲЛАР 0