alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шохжаҳон Жўраевнинг концерт дастуридан

Куни кече, Истиқлол санъат саройида Жўраевлар сулоласи вакили Шохжаҳон Жўраевнинг «Ким эдигу ким бўлдик» номли яккахон концерт дастурига старт берилди.

alt

Хонанданинг концерт дастури жонли ижрода бўлиб, унда мухлисларга яхши таниш қўшиқлар билан бир қаторда янги композициялар ҳам жаранг сочди.

Саҳнага тори билан чиққан сохирнафас хонанда ижро этган илк қўшиқ «Арслон наъраси» номли тарона бўлди.

alt

Концертда хонанда мухлислар қаршисида янги имидж ва ўзига хос кўринишда намоён бўлди.

alt

Концертда «Муҳаббат», «Лолақизғалдоқ», «Дўст қадри», «Лайлимисан», «Воҳ ажабо!», «У кунлар бошқа эди»,  «Бандаман», «Гулим» каби тароналар мухлислар ҳукмига тақдим этилди.

alt

Хонанда концерт репертуаридан жой олган қўшиқлардан ташқари мухлислар сўраган барча тароналарни ижро этди. Қўшиқлар гўзал раққосаларнинг бетакрор хироми остида куйланди.

altalt

«Она» таронаси ижро этилишидан аввал мазкур қўшиқ шеъри муаллиф томонидан ўқиб эшиттирилди.

alt

Концертда барчага янада яхши кайфият улашган қўшиқ бу «Дўндиққина» бўлди. Мазкур композицияга Халимахоним гўзал тарзда хиром айлади. 

alt

«Маконинг Фарғона» номли таронани ижро этиб бўлар экан, Шохжаҳон мазкур қўшиқ Фарғоналик мухлислар талаб ва истакларига кўра яралганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

alt

Шунингдек, Шохжаҳон Жўраев концертда мухлисларга тайёрлаб қўйган совғасини, яъни янги «Гўзалим» қўшиғи учун ишланган клипни катта экранларда намойиш этган ҳолда тақдим этди.

alt

Хонанда «Ким эдигу ким бўлдик» номли янги таронасини ижро этишдан аввал, мазкур тарона яралиш тарихига тўхталиб ўтди. Хонанда Республикамиз бўйлаб, Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирларидаги иштирокидан илҳомланган ҳолда яратган экан.

Мазкур қўшиқ залдаги мухлислар жўрлигида ижро этилди.

Эслатиб ўтамиз, жонли ижродаги концерт дастури яна икки кун давом этади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг