Концертлар ва шоу
Симфоник оркестр концерти: Актёрлар иштирокида
23 сентябр куни Ў
збекистон Давлат Консерваториясида, Эстрада-симфоник оркестрининг концерт кечаси бўлиб ўтди. Концерт, Оркестр бадиий раҳбари ва бош дирижёри - Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган санъат арбоби Алишер Икрамов бошчилигида ташкиллаштирилган бўлиб, унда Ўзбекистон театр ва кино актёрлари, турли ҳил лауреат ғолиблари ва албатта Миллий эстрада симфоник оркестри вокалистлари қатнашдилар.
Концерт бошланишидан аввал бир ерда жам бўлган актёрларимизни кўриб, улар ҳам ўз чиқишлари билан томошабинларни шод айлашларини билиб, баъзиларини сўзга тутдик.
Ўзбек киносининг ёрқин ва иқтидорли актёрларидан бири
Адиз Раджабов:

«Яқин келажакда биз театр ва кино актёрлари биргаликда «Актёрлар куйлаганда» деган лойиҳани амалга оширишни ният қилганмиз. У ерда биз жаҳон мусиқа дунёсининг ҳар ҳил жабҳаларига мурожаат қилган ҳолда, дунёга танилган ва севилган куйларни ижро этамиз. Қилаётган ишимиздан мақсад, нафақат актёрлар овозини кўрсатиш, балки режалаштирилаётган кино-концертимиз, ўзининг сюжетига эга бўлиб, яъни театрлаштирилган бир саҳна кўриниши сифатида мухлислар эътиборига қаратилади. Лойиҳада Бобур Йўлдошев, Асал Шодиева, Ситора Фармонова, Акбархўджа Расулов қатнашишади ва бошқа элимиз суйган актёр ва актрисаларни ҳам жалб қиламиз. Бугунги концерт кечамиз хам, шу ташкиллаштирилаётган лойиҳа асосида дунёга келди десак муболага бўлмайди. Яъни бугунги чиқишимизни катта концертдан олдин, бир репетиция десак хам бўлади. Ҳаяжонимиз жудаям баланд даражада! Бугун актёрларимиз ижросида турли репертуарлардаги қўшикларни эшитасиз. Мен Louis Armstrong What a wonderful world қўшиғини куйлайман. Бу қўшиқни ўз мусиқий дидимдан, овоз маҳоратимдан келиб чиқиб ва албатта Алишер ака билан маслаҳатлашган ҳолда танладим» - деб айтиб ўтди киноактёр.
Акбарходжа Расулов эса: «Бугунги концерт овоз маҳоратимизни юзага чиқариш учун катта имконият деб ўйламан. Чунки бу ерда иқтидорли мусиқачилар билан биргаликда бир саҳнада кўшиқ ижро этиш имкониятига эгамиз. Кейинги ойда эса халқимизга ва томошабинларга манзур бўладиган чиройли киноконцерт ўтказиш ниятидамиз»- деб қўшимча қилди.
Концерт оқшоми оркестр ижросидаги «Вальс» мусиқасидан бошланди. Концертда турли жанрлардаги, айниқса классик йўналишдаги қўшиқлар куйланди. Айнан ўзбек классикасига оид:
Пўлат Латипов ижросидаги «Мени эслайсанми»; Абдулла Рахимджонов «Мустахзод»; Дилфуза Маликова «Қоралар»; Ғолиб Ходжиев «Мавриги»; Ниҳол мукофоти совриндори Исроил Саидумаров ижросидаги «Бир оқшом»; «Зулфия» мукофоти совриндори, Ширин Маматова ижросидаги «Севимли Ёрим» каби қўшиқлар ижро этилди.
Концертга ташриф буюрган мухлислар нафақат ўзбек, балки жаҳон санъати композицияларидан ҳам баҳраманд бўлишди. Шунингдек, томошабинлар Халкаро танловлар лауреати ва
«Голос» шоусининг ғолибаси
Сабина Мустаева ижросидаги
«The man I love» қўшиғини, яна бир халқаро танловлар ғолиби
Юлия Ахмедова томонидан куйланган
«Титаник» ва
«Телохранитель» фильмларидаги саундтрекларни,
Ширин Маматова «Je t`aime», Анвар Картаев «Midnight lady» ижросидаги ажойиб куйларни тингладилар.
Мусиқа оқшомида ўзбек кино ва театрининг кўзга кўринган ижодкорлари
Бобур Йўлдошев, Адиз Раджабов, Акбархўжа Расулов ва Асал Шодиевалар гўзал қўшиқларни моҳирона ижро этишди.
Актёрлар ижросидаги кетма-кетликка тўхталадиган бўлсак, Асал Шодиева ва Бобур Йўлдошев ижросида Фаррух Закиров репертуаридаги «Жоним» қўшиғи жаранг сочди. Сўнг, Бобур Йулдошев яккахон тарзда Nautilus Pompilius гуруҳининг «Я хочу быть с тобой» қўшиғини куйлади.
Адиз Раджабов эса юқорида айтганидек, Louis Armstrongнинг “What a wonderful world” композициясини қойилмақом тарзда куйлади ва гулдирос олқишларга сазовор бўлди.
Кейин мухлислар Акбархўжа Расулов ва Асал Шодиева ижросида «Жанго» фильмидаги «Freedom» қўшиғидан баҳраманд бўлишди. Бу икки актёр қўшиқчи бўлмасада, куйни жуда замонавий ва профессионал даражада ижро эта олишди деб, ҳеч бир шубҳасиз айтиш мумкин.
Яна бир истеъдодли актриса Сетора Фармонова «Ты на свете есть» қўшиғини куйлади. Ҳаммамизга маълумки, бу куй Россия примадоннаси Алла Пугачёва репертуарига тегишли.
Актёрлар ижросидаги қўшиқларни тинглар эканмиз, бу инсонларнинг серқирра ижодкорлар эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Концерт якунида Алишер Икромов Дюк Эллингтоннинг «With all my heart» мусиқасини соло ижро этди. Устоз санъаткор ўз оркестрига ва шу концертга ташриф буюрганларга ўз миннатдорчилик сўзларини билдирди ва концерт кечасига якун ясади.
Концертдан тўлиқ фотоҳисоботни
бу ерда кўришингиз мумкин.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
25-09-2015
ИЗОҲЛАР 0