Концертлар ва шоу    
    
            
    Тез кунда Мафтункор Шаҳзодадан янги клип тақдим этилади
    
        
            
        
    
    
        
            
	Мафтункор ва истеъдодли эстрадамизнинг энг машҳур юлдузлари қаторига кирувчи хонанда Шаҳзода ижод қилишда тўхтамай, тиним билмай, янги ижод маҳсулларини яратмоқда. Ҳозирда олдида катта концерт дастурига тайёрланиш ишлари турганига қарамай, Шаҳзода ўз мухлисларини қувонтириш мақсадида янги "Қайнона" таронасига клип суратга олди ва ушбу клип тез кунларда мухлислар ҳукмига ҳавола этилади.
	
	 
	
	Сценарийни Жамшид Хожиниёзов ёзган, клип режиссери Ёдгор Носиров. Бастакор Каллен Мараро, қўшиқ сўзлари Комил Фозилов қаламига мансуб.
	 
	Клипни ўзига келсак, қўшиқ номидан келиб чиққан ҳолда, ҳаётимизнинг энг долзарб мавзуси бўлган қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар ёритилишини англаш мумкин. 
	 
	
	Демак, тез кунда хонанда Шаҳзодан янги клипни кутиб қоламиз. 
	
	 
	 
        
    
        
    
                
            
    
    
    
            
        
            
            
                Kunutun.uz нинг 
Telegram’даги расмий
                каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
            
 
    
    
        Нашр санаси:
        14-03-2014
    
    
    
    
                    
                
    
                                                
                    
                    
                        
     
ИЗОҲЛАР 0