 
    
    
                            00:00
                        
                    Now playing
                    
                    
                        Выберите радиостанцию
                    
                    
                
        Концертлар ва шоу    
    Улуғбек Раҳматуллаевдан «Бемеҳргинам»га клип
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев янги «Бемеҳргинам» деб номланган таронасини мухлислари эътиборига ҳавола қилган эди. Мазкур композиция хонанданинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган концерт дастури учун яратилган қатор тароналардан бири ҳисобланади. Қўшиқ матни Хушнуд Дарвеш қаламига мансуб. Мусиқаси устида бастакор Иқбол Муҳаммад тер тўккан. Мусиқий сайқал муаллифи Жасур Бадалбоев. Энди эса хонанданинг мулислари ушбу таронага ишланган видеоасардан баҳраманд бўлиш имкониятига эгалар. Клип Дилмурод Агзамов режиссёрлигида суратга олинган бўлиб, унда бош ролларни Шаҳзода Матчанова ва Бекзод Абдумуҳитов ижро қилган. Клипни томоша қилинг ва ўзингиз баҳо беринг!
 
            
                Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
                каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
            
            
        
        Нашр санаси:
        25-10-2018
    
    
    
    
                    
                
    
                                                
                    
                    




 
             
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
ИЗОҲЛАР 0