alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Уммон гуруҳидан  янги альбом тақдимоти

Очиқ осмон, олтин кузнинг салқин тафти остида шунингдек, мухлислар қуршовида ўтган тақдимотни Comedy.Uz  резидентлари, яъни Хасан Ва Хусан учлиги олиб боришди.

alt

Тақдимотга гуруҳнинг яқин дўстлари, қариндошлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ташриф буюрдилар.

Саҳнага тақдимот соҳибларини қарши олишдан аввал мухлислар билан биргаликда турли кўнгилочар ўйинлар ўтказилди. Ўйинлар 2 шартда: биринчиси, эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари томонидан маҳорат билан ижро этилган тароналар тескарисига янгради, қўшиқнинг номи ва ижрочисини топа олган томошабинлар,

altalt

иккинчисида эса саҳнага 2 та қиз ва 2 та йигит таклиф қилинди, қизлар эркак хонандалар ижросини ўзларига ўхшатиб куйлаб беришса, йигитлар ҳам аёл хонандаларнинг қишиқларини ўзлариникидек қилиб ижро этиб беришлари керак бўлди. Бу шартларда ғолиб бўлган иштирокчилар Уммон гуруҳининг мусиқий альбоми билан тақдирландилар.

altalt

Об-ҳаво совуқ бўлишига қарамай, томошабинлар Уммон гуруҳини интизорлик билан кутди. Ва, ниҳоят саҳнага кеча сабабчилари чиқиб, мухлисларига ўз миннатдорчилигини билдиришди. Бирин-кетин гуруҳ ижросида 5-6 та шўх тароналар янгради.

alt

Мухлислар қарсаклар ва қийқириқлари билан гуруҳни қўллаб-қувватлаб турди. Уммон гуруҳи тақдимот дастурида аввалги машҳўр ва оммабоп қўшиқларидан ташқари, янги «Қўғирчоқ» номли қўшиқларини куйлаб беришди.

Эслатиб ўтамиз, бу қўшиққа гуруҳ томонидан клип ҳам суратга олинган бўлиб, тез кунда уни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади. 7 ноябрь куни эса мазкур қўшиқ премьераси юртимизнинг етакчи радиотўлқинларида бўлиб ўтади.

Тақдимот ниҳояланганда, гуруҳ йигитлари мухлислар билан биргаликда «Денгиз» қўшиғини ижро этишди.

Якунда, гуруҳ аъзоси Жасур, об-ҳавонинг совуқлигига қарамай, тақдимотга ташриф буюрган мухлисларига ўзининг самимий тилакларини билдирди ва мана шундай мухлислар олдида доимо таъзимда бўлиши, янада қизғин ижод билан шуғулланишларини таъкидлаб ўтди.

alt

Гўзал, шўх тароналар жаранги, аъло кайфият остида ўтган тақдимот маросими шу тарзда ўз ниҳоясига етди.

alt

Тақдим этилган «Соғинганим мани» номли мусиқий тўпламдан гуруҳнинг энг сара таронаси жой олган бўлиб, энди альбомни пойтаҳтимиздаги медиа дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг