Ванесса Мэй Тошкентда
Концерт техник сабабларга кўра режалаштирилганидан бироз кеч бошланди, лекин иккинчи композицияга бўлган олқишлардан кутиш бежиз кетмагани маълум бўлди. Ванесса Мэй мухлислари билан саломлашиб бўлгач, шахсан узр сўради ва ўтган байрам муносабати билан «Мустақиллик муборак!» деб келганларни қутлади.
Хачатурян, Римский-Корсаков ва Бахнинг мумтоз композициялари скрипкачи томонидан шахсан басталанган ёки сайқал берилган замонавий треклар билан уйғунлаштирилиб ижро этилди.
Жаҳон юлдузига Камолиддин Ўринбоев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестри жўрлик қилди.
Бир ярим соатлик концерт мухлисларга ташаккур ва «Мен сизни севаман» изҳори билан якунланди.
Тадбир Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи кўмагида ташкил этилган.
Ванесса Мэй: «Турли мамалакатлар созандалари ҳамкорлик иши учун бирлашишлари жуда ажойиб. Ўзбекистонлик созандалар билан ишлаш жуда ёқимли ва менинг шоум учун улар томонидан қилинган оғир меҳнатлари жуда қадрли. Ўйлайманки, томошабинлар таниқли артистлар ва ёш иқтидорлар коллаборацияси энергиясини ҳис қила олишди». |
Концерт меҳмонлари:
Концертдан яна кўпроқ фотосуратлар фотоҳисоботимизда.
ИЗОҲЛАР 0