Концертлар ва шоу
Fevralda kutilayotgan 5 ta konsert
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
"Йил альбоми - Рухшонанинг "Кет" номли альбоми!"
Азизлар бу мулоҳазамизда “Йилнинг энг яхши альбоми” номинациясининг ғолибини эълон қиламиз. Шуни айтиш жоизки, бу номинацияга ўзбек эстрадасида ўз ўрнига эга бўлган номзодлар қўйилган эди.
Юлдуз Усмонова, Райхон ва Отабек Муталхўжаевларни ортда қолдириб эстрадамизнинг ёш хонандаси бўлмиш Рухшона ғолибликни хаққоний тарзда, мухлисларнинг овоз бериши орқали қўлга киритди.
Юлдуз Усмонова, Райхон ва Отабек Муталхўжаевларни ортда қолдириб эстрадамизнинг ёш хонандаси бўлмиш Рухшона ғолибликни хаққоний тарзда, мухлисларнинг овоз бериши орқали қўлга киритди.
Рухшона ўтган 2013 йилни фаол ижод қилиб ўтказди. Унинг бу фаол ижод фаолиятини ҳатто Президентимиз ҳам муносиб тақдирладилар. Рухшона Президентимиз томонидан Ватан равнақи, обрўси ва юксалишига ҳисса қўшган ёшларни рағбатлантириш мақсадида топширган “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони мукофотига сазовор бўлди.
Демак, хонандага нисбатан кўрсатилган бундай катта эътибор ва эътироф унинг зиммасига катта маъсулият юклайди.
Аслида биз бу гўзал хонанда ҳақида нима биламиз?
Рухшона 1994 йилнинг 21 март куни туғилган. Ёшлик давридан ижодга қизиқиши катта бўлган. 2 ёшидан рақс тўгарагига қатнашган. 10 ёшидан эса вокалга қизиқиб, “Аладин” шоу гуруҳида иштирок этган. 15 ёшида “Акфа медиа” санъат маркази кастингларидан ўтиб, шартнома имзолаган, ҳамда у ерда 3 йил ижодий фаолият юритган. Ҳозирда эса ўзи яккахон тарзда ижод қилмоқда.
Рухшонанинг “Кет” номли альбомига унинг албатта янги тароналари киритилган. У ғолибликни қўлга киритганига қараганда, бу альбом унинг мухлислари қалбидан чуқур жой олган кўринади.
Ўз услубига эга, малоҳатли Рухшонага келгусида ҳам шундай самарали ижод фаолиятини тилаб қоламиз. Ундан ҳеч қачон омад ва бахт юз ўгирмасин.
Рухшона балли, сизни MYDAY.UZ таҳририяти ушбу хаққоний ғолиблик билан қутлаб қолади.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
04-01-2014
ИЗОҲЛАР 0