alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

"Йил қўшиғи-2014” Гала-концерти: 1-кун


29 январ куни “Истиқлол” санъат саройида  илк маротаба  “Йил қўшиғи-2014” тақдирлаш маросими ва Гала-концерти бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва “Ўзбекнаво” ЭБ ҳамкорлигида, Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан ташкиллаштирилган.
“Йил қўшиғи-2014” гала-концертини ўтказишдан асосий мақсад эса, мамлакатда мусиқа санъати ривожини тарғиб этиш ва ривожлантириш, иқтидорли замонавий бастакорлар, шоирлар ва ижрочилар меҳнатини муносиб тарзда баҳолаш, кенг жамоатчилик эътиборини уларнинг ижодий фаолиятига жалб этиш, ҳамда мумтоз ва анъанавий мусиқий асарларни замонавий услубда ижро этилишидир.
 
alt

Куни кеча бўлиб ўтган Гала-концертда 2014 йил мобайнида фаол ижод қилиб, санъатимиз ривожига самарали ҳисса қўшган хонандалар, шоирлар ва бастакорлар муносиб тақдирландилар.
 
alt
 
Йил қўшиқлари, ўзбек эстрадасининг энг ёрқин хонандалари томонидан ижро этилган ва ФМ-радиолари, “Ўзбекнаво” ЭБ томонидан Ёшлар маданият ва санъат марказига энг оммабоп қўшиқлар тақдим этилган бўлиб, улар орасидан жамоатчилик фикридан келиб чиққан холда 2014 йилнинг 20 та энг яхши тароналари аниқланиб, ушбу Гала-концертда тақдирландилар.
 
alt
 
Гала-концертнинг кириш қисми, инсониятнинг дунёга келиш вақтидан бошлаб, то катта ҳаётга қадам қўйгунга қадар бўлган даврларни қўшиқлар ва кичик саҳналар орқали намойиш этиш билан бошланди.
 
alt
alt
 
Саҳнада санъаткорларимиз томонидан, инсон ҳаётининг энг муҳим даврларини акс эттирадиган, яъни алла, биринчи синфга бориш, охирги қўнғироқ, катта ҳаётга қадам, аскарлик, муҳаббат, Ватан мадҳини куйловчи қўшиқлар ижро этилди.
 
alt
alt

Ҳа албатта ҳар бир инсон учун ҳаётининг турли даврида шодлик улашувчи, баъзида эса энг яқин дардкаши бўладиган нарса айнан хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар бўлиши ҳеч биримизга сир эмас.
 
altalt
 
Ҳар биримиз яхши кайфиятда бўламизми ёки акси ёмон кайфиятдами бизга доимий ҳамроҳ бу гўзал тароналар, қўшиқлардир.
Айнан мана шу нарсалар юқорида айтганимиздек, мухлисларга кириш қисмида қўшиқлар ва кичик саҳна ижролари орқали намоён этилди.
 
altalt
alt
 
Гала-концертда шунингдек, кичик ёш истеъдод вакиллари ижросида ўзбек киносининг ўлмас дурдоналари бўлмиш картиналар учун яратилган ретро қўшиқлар жаранг сочди ва барчага ҳуш келди. Албатта олтин бисотдан жой олган фильмлардаги қўшиқларни болажонлар ижросида тинглаш янада завқлироқ.

Мухлислар кутган энг яхши қўшиқлар ижрочиларининг тақдирланиши бошланди.
 
altalt
alt
 
Илк соврин Афруз гуруҳи вакилларига “Лола” қўшиқлари учун топширилди. Мазкур қўшиқнинг матн муаллифи Элдор Қаюмов, бастакор Жасур Бадалбаев. Совринни эса гуруҳ йигитларига латофатли хонанда Лола топширди.
 
alt
alt

Лола ва Dj Piligrim.ларнинг “Юлдуз” дуэт қўшиқлари ҳам мухлислар эътиборидан четда қолгани йўқ. Тақдирлаш учун саҳнага Иқбол Мирзо таклиф этилди. Илхом Йўлчиев барча мухлисларига ва ташкилотчиларга миннатдорчилик сўзларини билдирди ва янада самарали ижод қилиб, ўзбек тилидаги қўшиқларни кўпроқ яратишга ваъдо берди. Ушбу дуэт қўшиқнинг муаллифи Илҳом Йўлчиевнинг ўзи.
 
alt
alt

Кейинги энг яхши қўшиқ ижрочиси Сардор Мамадалиев бўлиб, у ўзининг “Ажралишдик” торанаси учун мукофатланди. Исмоил Тўхтаминов матн муаллифи, бастакор Сардор Мамадалиев. Тақдирлаш учун саҳнага Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонава таклиф этилди.
 
alt
alt
 
Абдурашид Йулдошевнинг ''Ёнар кўзларинг'' таронаси ҳам ушбу мукофотга лойиқ топилди. Шеър Ботир Эргашевга тегишли бўлиб, бастакор Мусаҳон Нурматов. Хонандага мукофотни устоз санъаткор Ғуломжон Ёқубов топширдилар.
 
alt
alt

Гуласал Абдуллаеванинг “Тақ-туқ” деб ном олган қўшиғи совриндорлари қаторида бўлиб, тақдирлаш вазифаси Адҳам Солиевга топширилди. Шоир Рислиғой Ҳотамова, бастакор Насиба Усмонова.
 
alt
alt

Ҳар бир концерт дастури бошловчиларсиз ўтмаслиги сир эмас. Навбатдаги ғолиб қўшиқ номини эълон қилишда ушбу кечада бошловчилик вазифаларини бажараётган Шаҳзода Муҳаммедова ва хонанда Машҳурбек, Улуғбек Раҳматуллаевнинг ғолиб бўлган қўшиғи “Кабутарлар”ни жуда ҳам гўзал тарзда эълон қилдилар. Қўшиқ матни ва мусиқаси Алишер Тайрга тегишли. Совринни бастакор Шухрат Зокиров тақдим этди.
 
alt
alt
 
Ёш истеъдодли ва ўз мухлисларига эга хонанда Умидахоннинг “Кел ярашайлик” қўшиғи энг яхшилар қаторида бўлиб, матн муаллифи Элдор Қаюмов, бастакор Жасур Бадалбаев. Мукофотни эса Шуҳрат Воҳидов хонандага топширди.
 
alt
alt
 
2014 йилда самарали ижод қилган ва бир қанча хит тароналар яратган хонанда Сардор Раҳимхоннинг “Маликам энди қара” қўшиғи муносиб тақдирланди. Хонанда, қўшиқ бастакори Аҳмад Ҳожиматовга самимий миннатдорчилик билдирди. Мукофотни эса Сардор Раҳимхон ҳамкасби Муниса Ризаеванинг қўлларидан қабул қилиб олдилар.
 
alt
alt
 
Ҳозирги кунда ёшу қарининг севимли хонандаларидан бири бўлмиш, шунингдек “Эътироф-2014” мукофоти совриндори Муниса Ризаеванинг “Ёрим” таронаси 2014 йилнинг энг яхши қўшиғи деб тан олинди. Муниса Ризаевага Озодбек Назарбеков мукофотни топширдилар. Ушбу қўшиқ ижодкорлари эса ўша машҳур Жасур Бадалбаев ва Элдор Қаюмовлар.
 
alt
 
Хонанда Мансурхон Нурматовнинг “Жамолинг зиёси” қўшиғи ҳам совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.
 
 
altalt
altalt
 
Гала-концертда тақдирлаш учун саҳнага чиққан ҳар бир хонанда мухлисларни ўз қўшиқлари ижроси билан ҳушнуд этдилар.

Ушбу тадбир барча гўзал куй-қўшиқлар шайдолари ва санъат ахли учун ҳақиқий байрам бўлди. Мухислар ўзларининг севимли хонандалари билан кўришишга муваффақ бўлишган бўлса, хонандалар ҳам ўз ўрнида яна бир бор мухлислари билан дийдорлашдилар.
 
"Йил қўшиғи-2014” Гала-концертида нафақат қўшиқлар ижрочилари балки бастакор ва шоирлар ишлари муносиб тақдирланганлиги ушбу тадбирнинг эътиборга лойиқ тарафлардан бири бўлди.

29 январ куни "Истиқлол" санъат саройи саҳнасида номзод қўшиқ ижрочиларининг 10 таси тақдирланди.
Қолган 10 таси эса бугун 30 январ куни айнан шу ерда тақдирланадилар.
 
alt
 
Кеча сўнггида мухлислар Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг ва унга жўр бўлган икки битбоксер йигитларнинг жонли ижродаги қўшиқларидан баҳраманд бўлишди.
 
alt
alt
alt
 
"Йил қўшиғи-2014” Гала-концертининг биринчи куни  ''Йил қўшиғи'' мадҳи билан якунланди.
 
 
"Йил қўшиғи-2014” Гала-концертидан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин. 

Шунингдек ўқинг:

"Йил қўшиғи-2014” Гала-концерти: 2-кун


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-01-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг