alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Ёшлар фестивали гала-концертидан

Ватанимиз Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллик байрамини нишонлашга оз фурсат қолди. Ушбу  муносабат билан жорий йилда республикамизнинг барча ҳудудларида «Биз – буюк юрт фарзандларимиз!» шиори остида ёшлар фестиваллари ўтказилди. Фестивалга март ойида старт берилган бўлиб, май ойига қадар давом этди. Фестивал давомида Республика тарғибот гуруҳлари томонидан ёшлар иштирокида кўпгина тадбирлар ўтказилди.

alt

2016 йилнинг 6-9 июнь кунлари эса мазкур фестивал Тошкент ўтказилди. Фестивал доирасида ўтказилган турли ҳил тадбирларга 391 853 нафардан ортиқ ўқувчи ва талабалар жалб этилди.

alt

Мазкур Ёшлар фестивалининг Гала-концерти 9 июнь санасида «Туркистон» санъат саройининг ёзги майдончасида ўтказилди. Санъат саройининг ёзги майдончаси юрагида ўти бор, қувноқ ёшлар билан тўлган эди.

alt

Гала-концертда  шу куни саҳнада Ўзбекистоннинг келажаги бўлмиш ёшлар учун ўзбек эстрадасининг энг ёрқин юлдузлари куйлашди.

alt

Концертга йиғилган ёшлар эса ўзларининг севимли хонандалари ижросидаги қўшиқларни бирга ижро этиб рақсга тушдилар ва бетакрор Ватанимизга ўз муҳаббатларини изҳор этдилар.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-06-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг