"Ёшлар маданият ва санъат маркази" очилишидан фоторепортаж
«Ёшлар ижод саройи»да 10 ноябр куни Ёшлар маданият ва санъат маркази ва унинг лойиҳалари тақдимот маросими бўлиб ўтди. Ушбу очилиш маросими давомида мазкур ташкилот ўз лойиҳаларини тақдимотини ўтказди ва ҳар бир лойиҳа ҳақида алоҳида маълумот бериб ўтилди.
Эслатиб ўтиш жоизки, Ёшлар маданият ва санъат маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги 232-сон қарорига асосан ташкил этилган.
Марказининг асосий вазифаларига, умидли ижодкор, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, концерт, фестиваль, кўрик-танлов ва турли маданий шоу-тамоша тадбирлари, шунингдек, теле ва радио, интернет лойиҳаларини ташкил этиш киради.
Ёшлар маркизи шунингдек, ёшларни Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва фидойилик руҳида тарбиялашни, миллий қўшиқ, мусиқа мероси, замонавий миллий эстрада ва жаҳон санъати дурдоналари асосида ёшларда юксак бадиий дидни шакллантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Ҳозирги кунда Марказ “Йил қўшиғи” (“Песня года”), “Куйла, ёшлигим” (“Пой, моя молодость”), “Овоз” (“Голос”), “Сен-истеъдодлисан” (“Ты - талант”), “Болалик олами” (“Мир детства”) каби лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Тез орада кўпгина ёшлар ушбу лойиҳаларда иштирок этишлари ва улардан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлади.
10 ноябр куни ўтказилган тадбирда шунингдек, эстрадамизнинг энг ёрқин юлдузлари, актриса ва актерлар ва кўпгина ёшлар иштирок этдилар.
Концерт қисмида жумладан:
Севара Назархон,
Шохруҳхон,
Шаҳзода,
Божалар,
Муниса Ризаева,
Лола,
Райҳон
ва кўпгина бошқа юлдузларнинг чиқишидан тақдимот маросимига келганлар баҳраманд бўлдилар.
Тадбирдан тўлиқ фотоҳисобатни эса бу ерда кўришингиз мумкин.
ИЗОҲЛАР 0