alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Ёшлар симфоник оркестрининг концертидан

Ўзбекистонда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилган «Олтин куз» халқаро санъат фестивали 28 октябрдан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда бўлиб ўтмоқда ва 3 декабргача давом этади.

Илк бор ўтказилаётган ушбу санъат форуми Ўзбекистон ва жаҳон санъатини ўзаро уйғунлаштирган.

Айнан шу халқаро санъат фестивали доирасида 29 ноябрь куни Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида қатор халқаро танловлар ғолиби Камолиддин Ўринбоев дирижёрлигида, Ёшлар симфоник оркестрининг концерти бетакрор мусиқа ихлосмандларига тақдим этилди.

alt

Концертда Рамиз Усмонов, Шириш Маматова ва бошқа ўзбек опера хонандалари чиқишлари бўлиб ўтди.

altalt

Концерт дастурида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислам Каримов ёрқин хотираси ёдга олиниб, гўзал композиция ижро этилди. 

Мазкур концертга Насиба Абдуллаева, Бобур Йўлдошев, Алишер Узоқов ва башқа санъат ахли ташриф буюрди. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг