alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Ёшлик баҳори кўрик-фестивали

31 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида «Ёшлик баҳори-2016» ёш опера ижрочилари республика кўрик-фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими ва улар иштирокида гала-концерт бўлиб ўтди. 

alt

Кўрик-фестивал ёш опера ижрочиларини аниқлаш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва ижодини рағбатлантириш шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида миллий ва жаҳон маданий меросини оммалаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

alt

Фестивалда 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган, опера санъати йўналишида таҳсил олаётган ва ижодий жамоаларда фаолият кўрсатаётган 44 нафар истеъдодлар қатнашди. Улар томонидан тақдим этилган асарлар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.

alt

Кўрик-танловда ғолиб бўлганлар томонидан мухлислар ҳукмига концерт тақдим этилди. 

Совринли ўрин эгалари: Рустам Алимардонов – тенор, биринчи ўрин соҳиби бўлди. Ширин Маматова –сопран, иккинчи ўрин насиб этди. Хўжаназар Жумаев – тенор, учинчи ўринни олди.

Шунингдек, бир қанча опера ижрочилари «Фахрий ёрлиқлар» билан тақдирландилар.

alt

Гала-концертда саҳнада ўз ижролари билан мухлисларни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Муяссар Раззоқова, Ўзбекистон Халқ артисти Самандар Алимов, Ўзбекистон Халқ артисти Рамз Усмонов ва «Эътироф-2015» мукофоти совриндори Ширин Маматовалар шод этишди. Концертдан фосуратлар ҳукмингизда. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-06-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг