Концертлар ва шоу    
    
            
    Юлдуз Усмонова: “Ота фарёди” съемка жараёни
    
        
            
                
                
    
    
        
            Ўзбек эстрадасининг примадоннаси Юлдузхоним Усмонованинг “Ота фарёди” номли қўшиға пойтахтимизда жойлашган 107-мактабда видеоклип тасвирга олинди. Клип сюжети ҳаётий воқеага асосланган бўлиб, шаҳар ташқарисидаги бир ноҳуш ҳодиса ҳақида. Бир ота, ўз ўғлини мактабдан қайтишини кутиб ўтирган, аммо бошқа уни кўра олмаган, чунки ўғли мактабдан қайта туриб носоз кўприкдан ўтаётганда сувга йиқилиб тушиб, чўкиб кетади. Албатта фарзанд доғи дунёдаги барча ота-оналар учун энг чидаб бўлмайдиган кўргиликдир. Хонандамиз ана шундай мавзуга қўл урганлар. Демак, тез орада мухлислар севимли хонандаларидан тақдим этиладиган ижод маҳсулидан бахраманд бўлишлар мумкин бўлади. Клип «9999» студияси томонидан суратга олинган. 
Қуйида эътиборингизда клип съемка жараёнидан фотосуратлар. 
        
    
        
    
                
            
    
    
    
            
        
            
            
                Kunutun.uz нинг 
Telegram’даги расмий
                каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
            
 
            
         
    
    
        Нашр санаси:
        08-06-2015
    
    
    
    
                    
                
    
                                                
                    
                    
                        
     
ИЗОҲЛАР 0