Юлдуз Усмонова ва Шаҳриёрдан кутилмаган дуэт
Юлдуз Усмонова бутун дунёда трендга айланган #KikiChallenge флешмобига қўшилиб, балога қолган эди. Аввалига танқидчиларига ҳаётдан завқланиб яшаш кераклигини маслаҳат берган хонанда, эндиликда ушбу хит таронани рэпер Шаҳриёр билан қайта куйлашга қарор қилди.
#KikiChallenge ўзи нима?
Жаҳонга машҳур канадалик рэпер Дрейкнинг In My Feelings таронасига бошланган оммавий автомобилдан сакраб тушиб, рақсга тушиш флешмоби. Мазкур флешмобга Юлдуз Усмонова ҳам қўшилган эди.
Халқ артистининг мазкур ҳаракатидан норози бўлганлар томонидан ёғилган танқидларга ўзбек эстрадаси примадоннаси шундай жавоб берган эди:
Ушбу флешмобдан маҳаллий компаниялар «ситуацион маркетинг»да унумли фойдаландилар.
Унга Савдо марказлари ҳам қўшилиб, бир куннинг ўзида ўзларининг версияларини тақдим этишди.
Самарқанд дарвоза
Макро
Корзинка.уз
Тўй либослари салони эса "келин болани" рақсга туширди.
Лондонда истиқомат қилувчи ўзбек актёри Рашид Шадад эса, мазкур флешмобга «андижонча полка» услубида жавоб қайтарди.
ИЗОҲЛАР 0