alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Зиёданинг концерт дастуридан фоторепортаж


Куз ойлари, ўзбек эстрадасининг ёрқин вакиллари томонидан тақдим этилган концерт дастурларига бой бўлмоқда. Муҳташам “Истиқлол” санъат саройида мухлисларнинг севимли санъаткорлари ўзларининг концерт дастурларини бирин-кетин тақдим этмоқдалар.
 
alt
 
31 октябр ва 1-2 ноябр кунлари ҳам "Истиқлол" санъат саройи гавжум бўлди. Бунинг сабаби эса, ширали овоз соҳибаси хонанда Зиёда ўзининг “Севади ёрим” номли концерт дастурини мухлисларига тақдим этганлиги бўлди.
Хонанда концерт дастурига пухта тайёргарлик кўриб, уни омма учун ҳар тарафлама қизиқарли тарзда ўтишига астойдил ҳаракат қилган.
Концерт бераётган ҳар бир санъаткор дастур, саҳна декорациялари бетакрор бўлишини истайди. Албатта Зиёда ҳам бундан мустасно эмас. У ҳам ўзининг навбатдаги концерт дастурини буткул ўзгача бўлишига интилган ва бунинг уддасидан чиқди деса бўлади.
 
alt alt
 
Концерт уч блокдан иборат бўлиб, ҳар бир блок ўзига ҳос қизиқарли тарзда ўтди. Зиёда концерт дастурини "Ассалом" таронаси билан бошлади. 
 
alt

Шунингдек, у билан бирга болалар рақс гуруҳларининг жажжи раққослари ҳам иштирок этдилар. Саҳнада гуруҳнинг беғубор, ширинтой қизалоқлари ва болажонлари рақс тушганларида киши кўзи қувнаб кетди. 
 
alt alt
 
Зиёда концерт давомида янги ва репертуаридаги кўпчиликка манзур бўлишга улгурган қўшиқларини ижро этди. Биринчи блокнинг эътиборга лойиқ тарафларидан бири бу, хонанда фарзандига бағишлаб айтган таронаси бўлди.
 
alt

Ушбу қўшиқ яралашига сабабчи бўлган хонанданинг кичкинтой бир ёшлик ўғли ҳам, онажони билан катта саҳнада мухлислар олдида биргаликда қўшиқ куйлади. Қўшиқ сўнггида эса, Зиёда фарзанди Камронбекни барча мухлисларига таништириб, кичкинтой ўғилчалари бир оз таажубда эканлигини ҳам айтиб ўтдилар. Бу албатта концерт дастурининг энг ажойиб тарафларидан бири бўлди десак, муболаға бўлмайди. 
 
alt alt
alt alt
 
Зиёдани бутун концерт дастури давомида жуда гўзал ҳаракатланиб, рақс тушганлигини кузатиш мумкин бўлди. Хонанда саҳнада ўзини жуда ҳам эркин тутиб, мухлисларига ҳақиқий байрам тақдим этишга астойдил ҳаракат қилди. 
 
alt alt
alt alt
 
Бир блокдан бошқасига ўтишда ва Зиёда либосларини алмаштириш учун саҳнани тарк этган вақтида, мухлислар зерикиб қолмасликлари учун маҳоратли раққослар ва доирачи йигитлар ўзларининг ажойиб чиқишлари билан барчани шод этиб туришди. 
 
alt alt
 
Концертда Зиёда уч ҳил либосда мухлислари олдида намоён бўлди.
 
alt alt
alt alt
 
Либослари кўпқиррали бўлганлиги боис, хонанда осонлик билан қўшиқ куйлаётган вақтида уларни ўзгартириб тура ҳам олди. 
 
alt alt
alt alt
 
Хонанданинг дастур давомида нафақат либослари алмашиб турди, балки саҳна декорациясининг баъзи элементлари ҳам ўзгариб турди. Ҳар сафар парда ёпилиб, очилганда саҳна ўзгача тус олганлигини кузатиш мумкин бўлди.
 
alt
 
Мухлислар бир сафар катта ва кичик шарларни, кейин эса катта декоратив пойафзални, саҳнадаги Зиёданинг салонини кўришлари мумкин бўлди. Ўрнатилган катта экранларда эса ҳар бир қўшиқ мавзусига монанд тасвирлар намойиш этилиб турилди. 
 
alt 
alt alt

Албатта концерт дуэтларсиз ўтгани йўқ. Зиёданинг ушбу концертдаги дуэтдошлари Даврон Эргашев ва Жаҳонгир Позилжоновлар бўлишди. 
 
alt
 
Албатта Зиёдани қўллаб-қувватлаш учун унинг санъатдаги дўстлари ҳам концертга ташриф буюришди. Улар орасида, Ҳалимахон Ибрагимова, Шаҳзода Муҳаммедова, Умидахон, 
 
alt

Жаҳонгир Позилжонов рафиқаси билан, 
 
alt alt

Шаҳзода, Гулсанам Мамазоитова ва кўпгина бошқа санъаткорларимиз уч кун давом этган концертга ташриф буюришди. 
 
alt

Зиёда концерт дастурини Ватан ҳақидаги қўшиғи билан якунлади.
 
alt

 
Ширали, бетакрор овоз соҳибаси хонанда Зиёда уч кун давомида ўз мухлисларига ҳақиқий байрамона руҳда кечган концерт дастурини тақдим эта олди. 

Биз шу ўринда Зиёдага ижодий муваффақият, мухлислар ардоғида бўлишни, оиласида бахт, тинчлик, фаровонлик ҳукмронлик қилишини, фарзанди камолини кўриш бахти насиб этишини тилаб қоламиз. 



Концертдан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўринг. 





 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-11-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг