alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

ДОКТОР PRO: ЎҒИЛ БОЛАЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ ҚОИДАЛАРИ

 


Ўғил ва қиз болалардаги нейрофизиологиянинг хусусиятлари уларни тарбиялашда турлича ёндашувни талаб этади. Қизларга атрофдаги барча нарсаларга жиддий ва диққат билан муносабат билдириш ҳос бўлиб, уларда интуиция кучли бўлади. Улар у ёки бу ҳаракат натижасида нима бўлишини олдиндан сезишлари мумкин. Одатда қизлар ўғил болаларга қараганда анча эҳтиёткор ва диққатли. Бу фарқлар мия структурасининг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланган. 
 

Ўғил болалар ва қизлар маълумотни турлича қабул қиладилар. Тушунтиришларни қизлар осон англайдилар ва улар сўзларга анча босиқлик билан реакция қиладилар. Ўғил болалар учун катталар мисоли жуда муҳим. Уларга гапиришнинг ўзи камлик қилади, ҳар қандай вазиятда ўзини қандай тутишни кўрсатиб бериш керак.


Ўғил болаларни тарбиялашнинг 8 қоидаси:

1. ЭРКАК КИШИ УЧУН УНИ МАЗАХ ҚИЛИШЛИК ЖУДА КАТТА ЖАРОҲАТ.
Айниқса бу онаси тарафдан бўлса. Бу нотўғри чизилган машина расми бўлсин ёки бўлмаса биринчи муҳаббат ҳақида ноўрин фикрми, бунинг фарқи йўқ. 


2. ЎҒЛИНГИЗНИНГ ЮТУҚЛАРИ УЧУН УНИ МАҚТАНГ
Эркак киши нимагадур эришса, фақатгина шундагина ўзини яхши ҳис этади. Айнан шунинг учун ўғил болани ҳаракатга ундаш ва бахт ҳиссини нейрон тизимларда бириктириб қўйиш учун уларни ютуқлари учун мақташ керак.Яъни, зўр иш қилибсан, жуда ҳам чиройли қурибсан, менга яхши ёрдам бердинг, яхши ўйлабсан! 


3. ЎҒЛИНГИЗ ОРЗУЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛИНГ
Ўт ўчирувчи бўлмоқчими - жуда яхши! Унда мавзу бўйича китоблар ва ўйинчоқлар сотиб олиб беринг. Агар икки ойдан сўнг рассом бўлишни хоҳлаб қолса, бу ҳам у тақдир жуда ҳам зўр! Яна мавзу бўйича ҳаридлар қилинг. Университетда факультетини ўзгартиришга қарор қилдими, бу унинг танлови. Бу нормал ҳолат. Сизнинг ўғлингиз 18-20 ёшларга ҳақиқатда аниқ қарорга келади. 


4. ЎҒИЛ БОЛАЛАР ЙИҒЛАШИ МУМКИН
“Йигитлар йиғламайдилар!” бу - жуда ҳам ёмон тушунча. Ва бунинг оқибатида ҳамдардлик кўрсата олмайдиган эркак бўлиб вояга етади. Агар сизнинг фарзандингиз йиғласа, демак унинг қандайдур ташвиши бор. Болаликда барча муаммолар жуда катта кўринади, чунки ҳали болангиз дунёси унчалик катта эмас. Баъзи ўғил болалар қизлардан ҳам кўра тез-тез йиғлайдилар. Бунинг битта сабабларидан бири, улар мактабгача бўлган даврда ўзларининг ҳаёлларини аниқ етказиб бера олмайдилар ва ҳиссиётлар кўз ёш, ҳамда бақириқ орқали чиқади. 


5. ЎҒЛИНГИЗ САВОЛЛАРИГА ЖАВОБ БЕРИНГ
Қандай ёшда бўлмасин, нима сўрамасин ўғлингизнинг барча саволларига доим жавоб беринг. Унга ушбу гаплар орқали жавоб берманг: “Сен ҳали жуда кичкинасан”, “катта бўлсанг билиб оласан”, “бунча ахмоқона савол?”

Ва агар сиз саволга аниқ жавоб билмасангиз бунқа иқрор бўлинг. Ундан кейин аниқлаб, билиб, ҳаммасини айтиб беринг унга. 


6. “МЕН СЕНГА АЙТГАН ЭДИМ” ЖУМЛАСИНИ ЧЕТГА СУРИБ ҚЎЙИНГ
Сиз уни огоҳлантирган бўлсангиз ҳам, аммо у сизга қулоқ тутмаган бўлса, ўзига буни айтиш шартмас. Ҳеч қачон. Ҳар қандай “мен сенга айтгандим”, деган гап бу ўғлингиз билан рақобат қилишга ҳаракат бўлиб қолади. Ҳудди ўз ғалабангиздан шод бўлгандей. Бундай рақобат ҳақида ҳаттоки ҳаёлингизга ҳам келтирманг. 
 

7. ЎҒЛИНГИЗГА ҲЕЧ ҚАЧОН НАСИҲАТ ЎҚИМАНГ
Бир ёшда ҳам, йигирма ёшда ҳам эркак мияси буни ёқтирмайди


8. ДОИМ ЎҒЛИНГИЗ ТАРАФИДА БЎЛИНГ
Сиз доим ўғлингиз тарафида бўлишингиз керак. Фақатгина гапда эмас, балки амалда ҳам. Масалан, фарзандингиз устидан шикоят қилаётган ўқитувчи тарафида бўлиш шарт эмас. Бегоналар олдида ўғлингиз доим ҳақ. Бу истисносиз! Кейин эса унга тўғри саволлар бериб, ўз фикрини айта олишига имкон беринг. Доим одил бўлинг. 

 

Шунингдек кўринг:

1-СОН: ДОКТОР PRO: СТРЕСС ВА КАРАНТИНДА У БИЛАН КУРАШИШ
2-СОН: ДОКТОР PRO: МИЯНИ ҚАНДАЙ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ КЕРАК?
3-СОН: ДОКТОР PRO: АСОСИЙ ЭРКАК ЖИНСИЙ АЪЗОСИ - БУ МИЯ (18+)
4-СОН: ДОКТОР PRO: МИЯ ҚАНДАЙ ПУЛЛАРИНГИЗНИ БОШҚАРАДИ
5-СОН: АЁЛ МИЯСИНИНГ НОЗИК ЖИҲАТЛАРИ

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-10-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг