alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

«Италия модасига 60 йил» кўргазмаси очилиши

Санъатшунос ва фэшн-журналистлар Алессиа Тота ва Фиорелле Гальганонинг ўз лойиҳалар орқали йиллар давомида Италия мода тарихи қанчалар ўзгарганини кўрсатиб беришган. Экспозицияга қўйилган барча либосларни ўтмишда таниқли актрисалар, «юлдузлар» ва моделлар кийишган. Коллекцияда ҳаттоки 1943 йил либоси бўлиб, у таниқли дизайнер Эмилио Шубертга тегишли бўлиб, у ўз вақтида Софи Лорен, Брижит Бордо ва бошқа таниқли актрисалар учун либослар яратган. 

alt

Ҳар бир либос Италия модасининг маълум бир даврига оид бўлиб, унинг ҳар бири мутлақо оригиналдир. 
Кўргазмада аввал жаҳон миқёсидаги юлдузлар томонидан фильмлар, мода намойишлари ва тақдирлаш маросимларида намойиш этилган либослар тақдим этилган:


Актриса Кейт Бланшеттнинг 2000 йилдаги BAFTA тақдирлаш маросимида кийган либоси.

alt

Опа-сингил Фонтананинг «Ширин ҳаёт» фильми учун тикилган, актриса Ава Гарднер кийган либос.

alt

Модель Клаудия Шиффер учун Valentino томонидан яратилган либос.

alt

Алессиа Тота, санъатшунос, кўргазма куратори:

«Биз ўз лойиҳамизда Италия модаси, унинг келиб чиқиши ва энг ёрқин либослари ҳақида ҳикоя қиламиз. Либосларнинг маълум бир қисмини яратишдан бошланган мода ҳозирги кунда мамлакатимизда бутун бошли прет-а-порте индустриясигача кўтарилди. Биз бу билан фаҳрланамиз ва бутун дунё кўришини хоҳлаймиз».

alt

Фиорелла Гальгано, санъатшунос, кўргазма куратори:

«Мен доим Тошкентга келишни орзу қилганман ва айнан мана шу кўргазма шарофати билан бу ерга келганимдан жуда хурсандман. Мен ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ҳақиа кўп бор эшитганман ва бугун бунинг ҳақиқатлигига ўзим гувоҳ бўлдим».

alt

Кўргазмани Osiyo Ramzi Ўзбекистон дизайнерлар Ассоциацияси раиси Холида Комилова ва Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Андреа Бертоцци очиб бердилар.

Холида Комилова, Osiyo Ramzi Ўзбекистон дизайнерлар Ассоциацияси раиси:

alt

«Бугун анъанавий Тошкент Мода ҳафталиги ўз ишини бошлади. Ҳафталик доирасида мазкур кўргазмани ташкил қилдик. Унга бир йил давомида тайёргарлик кўрдик ва биз барча тадбир ташкилотчиларидан миннатдормиз. Ўйлайманки, Италиянинг энг машҳур брендлари кўргазмаси нафақат мутахассислар, балки бутун Ўзбекистон халқи ўртасида ҳам катта қизиқиш уйғотади».

2014 йилдан бошлаб «Италия модасига 60 йил»  кўргазмаси Рим, Лондон ва Грузияда намойиш этилган. 2017 йилдан бошлаб коллекцияга Antonio Grimaldi‘нинг сирғалардан яратган либоси қўшилди.

Antonio Grimaldi, дизайнер:

alt

«Италиялик ва мода индустрияси вакили сифатида мен учун Италия модасининг 60 йиллиги нишонланишида қатнашиш катта фаҳр. Мен бу ерга катта коллекциям билан ташриф буюрдим, лекин айнан шу либосим билан қатнашяпман. Айтиш жоиз, мен ўзбек матолар текстурасига ва рангбаранглигига ошиқ бўлдим ва маҳаллий усталар билан учрашиб бу гўзаллик яратилишининг гувоҳи бўлмоқчиман».

alt

Симона Скеттино ва Людовика Веньер, лойиҳа бошқарувчилари:

«Биз архив, кўргазманинг қурилиши, коллекцияни олиб келишдана тортиб дазмоллашгача ва унинг сақланишига жавобгармиз. Бу либослар ва костюмлар – бизнинг тарих, Италия модаси тарихи билан ишлаш эса биз учун фаҳрли».

Италия модасининг асоси – қўл меҳнати, сифат ва деталларга алоҳида эътибор. Коллекциядан ўрин олган либосларда каштачиликнинг ҳар қандай даражасидан тортиб қўлда чизилган, бўялган ва матолар билан қилинган тажрибаларни кўриш мумкин.

alt

alt

Кўргазма Тошкент мода ҳафталиги доирасида ташкиллаштирилиб, Ўзбекистон ва Италия дипломатик алоқаларининг 25-йиллигига бағишланади. Экспозиция Ўзбекистон Давлат санъат музейида 2018 йилнинг 15 январига қадар намойиш этилади.

alt

 

Кўргазма меҳмонлари: 

alt
Акриста Зарина Низомуддинова
 

alt
Дизайнер Нилуфар Абдувалиева
 

alt
Дизайнер Саида Амир
 

alt
Дизайнер Дилноз Эркинова 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг