alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

«Сўзананинг туғилиши» кўргазмасидан

26 октябрь куни Тошкент фотография уйида «Сўзананинг туғилиши» кўргазмасининг очилиши маросими бўлиб ўтди. Мазкур кўргазма – Ўзбекистоннинг бетакрор ва ўзига хос анъанавий санъатини оммага танитиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида Ислом Каримов Фонди томонидан ташкил этилган учинчи лойиҳадир.

altalt

Бу сафар томошабинлар ҳукмига ижодий ғоя ва дизайнерлик ечими жиҳатидан камёб саналган кўргазма концепцияси ҳавола этилади. Унинг асосини эса Тошкент каштадўзлик анъаналарига қайта ҳаёт бахш этаётган атоқли каштадўз Мадина Қосимбоева ижоди ташкил этади.

altaltalt

Намойишга қўйилган асарларда Тошкентда «ой палак» ҳамда «юлдуз палак» дея аталган сўзанани яратишнинг мураккаб жараёни акс этади. «Сўзананинг туғилиши» лойиҳаси мумтоз усул ва услубларни сақлаб қолиш ҳамда уларни ижодий такомиллаштиришга қаратилгандир.

altalt

Кўргазмадан фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин.

Кўргазма 16 ноябрга қадар давом этади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-10-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг