«Ой ёғдусида айтилган алла» кўргазмасининг очилиши
Каримов фондининг олтинчи лойиҳаси ижодий ҳунармандчиликка ва тасвирий санъатга бағишланиб, санъатшунос Бинафша Нодир томонидан тақдим этилди.
Моҳир бешкисозлар – Абдуазим Хошимов (Тошкент), Тоштемировлар сулоласи (Марғилон), Анвар Умаров ва Дилмурод Эшматов (Андижон), Ўроқ ва Азамат Орзуевлар, Қаҳрамон Очилов (Ғиждувон), Шавкат Ёров (Ургут), Дониёрбек Ёқубов (Хива) 10та ажойиб бешик намуналарини намойиш этдилар.
Бинафша Нодир, санъатшунослик фанлари доктори, кўргазма куратори: |
Бешиклар тузилиши бир қарашда айни бўлгани билан, ҳар бири нақшлари ва ранг-баранглиги билан фарқ қилади».
Кўргазма залининг деворлари Ҳамдам Шораҳмедова, Владимир Ковреин, Акбар Ҳакимов, Наталья Нестерова ва Элмира Нуриахмедова томонидан яратилган суратлар билан безатилган бўлиб, уларда бешикни синчидан нақш солишгача ишлаб чиқариш жараёнини тасвирланган.
Хамдам Шорахмедов, лойиҳа фотографи: |
Афсуски бешик тобора унутилиб, ўтмишда қолиб кетмоқда, айниқса буни пойтахтда кузатиш мумкин, ва мазкур кўргазма ташкил қилинишининг яхши тарафларидан бири ёшларимиз анъаналаримиздан бохабар бўлиш имконини беришидир».
Тадбирда санъатшунослар, рассомлар, маданият арбоблари Наталья Мусина, Бобур Исмоилов, Татьяна Фадеева, Диёр Мирзаахмедов, Лола Сайфи ҳамда хорижлик меҳмонлар иштирок этдилар.
Бешикни яратишда эгилувчан дарахт турлари - тол, баъзан тут дарахтлари ишлатилади, шу сабали бешик енгил бўлади. Бешикнинг узунлиги ўртача 1м, баландлиги - 60смгача бўлади. Ишлаб чиқариш жараёни ўртача 3 кундан 5 кунгача давом этади. Бўяш учун асосан қизил, сариқ, яшил каби ёрқин ранглардан фойдаланилади, бу боланинг ижобий кайфиятига ва эрта болаликдан кўриш реакциясини ривожланишига таъсир кўрсатади.
Экспозицияда бешик тузилиши қисмларга бўлиб намойиш қилинган:
равоқ – бешикнинг бола ётадиган текис қисми, сарак – даста билан туташган икки ёйсимон арка, болани ухлатишга тебратиш учун мўлжалланган қисми – бошлиқ, пастки ёйсимон қисми – йўрға, ёғочдан нақшинкор тўсиқлар – панжара, шунингдек уларнинг асос қисми – қўш.
Алоҳида залда бешик билан боғлиқ анъаналар ҳақида ҳужжатли фильмлар намойиш этилади. Рассом Бобур Исмоиловнинг халқ ҳунармандчилигига бағишланган инсталляцияси экспозициянинг ёрқин ифодаси бўлди. Кўргазма учун махсус Инна Сандлернинг анъанавий бешикнинг яратилиш тарихи ҳақидаги муаллифлик каталоги чоп этилди.
Кўргазма соат 10.00 дан 17.00 гача сешанбадан якшанбага қадар очиқ, жорий йилнинг 25 ноябрига қадар давом этади.
Татьяна Фадеева, мусаввир, кўргазма меҳмони: «мен ўз ижодим учун улкан илҳом олдим, чунки Ўзбекистон амалий санъатини жуда яхши кўраман. Айниқса кўргазма концепцичси ва экспозиция ғояси менга жуда ёқди. Шунингдек, Бобур Исмоиловнинг ажойиб тақдимоти ҳам эътиборимни тортди». |
Диёр Мирзаахмедов, Миллий маркетинг маркази раиси, кўргазма меҳмони: «Кўргазмадаги фотосуратлар мен учун кашфиёт бўлди, бешик - мумтоз мавзу бўлишига қарамай, бу ерда кутилмаган нуқталардан очиб берилган. Мавзу ажойиб танланган, дарҳақиқат, бешик ҳар бир ўзбек инсонининг бошланғичи». |
Лола Сайфи, Human House галереяси директори, кўргазма меҳмони: «Мана шундай маданий-илмий тадбирлар туфайли кўплаб одамлар миллий маданий қадриятларимизга эътибор қаратишади. Мен усталар билан танишиб, уларнинг ишларидан илҳомландим. Ташкилий ишлар юқори даражада». |
Кўргазмадан фотсуратлар бу ерда.
ИЗОҲЛАР 0