alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

MYDAY POP-UP FEST’да Сизни кутаётган тадбирлар

 

 

4 МАЙ, ЖУМА

18:00дан 

Фетсивалнинг расмий стартига қадар! 

5 май куни бўлиб ўтадиган фестивалнинг расмий очилишига қадар жума оқшомингизни хонанда Shadisha ва саунд-продюсер DJ Kyamran Silence мусиқий дуэти ижросидаги янги композициялар безатади. 

 

Фестиваль учун махсус эксклюзив сэтлари билан электрон мусиқа ди-джейлари триоси: YULA & MaxMAO & Hardloud чиқиши бўлиб ўтади. DJ beat’лари жаранги остида Fire Show жамоаси ёрқин ва қизғин номери билан чиқади. 

alt

Илк маротаба Тошкентда ёш ва иқтидорли дизайнер, Stone City by Ela Ri бренди асосчиси намойиши бўлиб ўтади. Дизайнер Элнора Ризаева-Сафаева, Париж мода мактаблари битирувчиси, модельер ассистенти сифатида Louis Vuitton, Saint Laurent, Sonia Rykiel, Michael Chung каби коллекциялар устида ишлаган. Дизайнер ўзининг – келаётган трендлар ва Париж асосий классикаси акси коллекциясини тақдим этади. 

alt

Бутун myday жамоаси, бош ошпаз Игорь Ларионов бошчилигидаги Cinara`s ресторанининг аҳил жамоаси Сизларни интиқлик билан кутади! 
 

5 МАЙ, ШАНБА

11:00 дан

Сюрпризли кун!

alt

Шанба куни энг ёрқин ва қувноқ палла бошланади. Шу куни MOEL BOSH, TAIS&I, ELENA MILBERGER, NNAM, LIKE KASYMOVA, HOLMURADOV DESIGN, ELA RI, GANYAUSMAN, FAMILYHOPE, LATUTUNYA каби энг яхши дизайнерлар ўзларининг fashion коллекциялари ва буюмларини намойиш қиладиган ижодий ярмарка очилади.
 

Иқтидорли ва ажойиб рассомлар ТАТЬЯНА ФАДЕЕВА, ВАСИЛИЙ ХАПОВ, ТАМИЛЛА УБАЙДУЛЛАЕВА, ЗИЛОЛА ХАМИДОВА, САРДОР ЭРКИНОВ, ГЎЗАЛ БУРАНОВА ўзларининг бетакрор асарлари ва картиналарини тақдим этадилар. 

Hope Art Studio асосчиси Надежда Риксиева, кўча санъати устаси Mike Пашков, стрит-арт мусаввирлари ижодий триоси Мухиддин Рискиев, Носирхўжа Фатхуллаев ва Бекзод Абдуллаев – фестиваль меҳмонлари кўз ўнгида перфоманслар ўтказиб, улкан полотноларда ўзларининг муаллифлик асарларини яратадилар.  Жараённи нафақат кузатиш, балки унга ўз ҳиссангизни қўшиш имкониятига ҳам эга бўласиз! 

 

Шаҳарнинг энг қувноқ ва раққос одами - Сергей Злотников (Zlotnikov Dance Centre) барча меҳмонларни рақснинг хип-хоп тури бўйича маҳорат дарсига таклиф қилади! Шанба ва якшанба кунлари ҳаммамиз ёшларбоп рақсларни ўрганамиз, маҳорат дарсидан сўнг барча болажонлар ўз маҳоратларини болалар дискотекасида намойиш қилишлари мумкин. 

 

Энг кичкинтой ва қизиқувчан болажонлар учун эса қўғирчоқ театридан икки кунда икки спектакль: «Бўғирсоқ» ва «Оловуддин ва унинг сеҳрли чироғи».

alt

Болажонлар мусиқий вақтичоғликлар билан банд бўлган маҳал ота-оналарни Cinara's ва Caravan бош ошпазларидан «Хинкали» ва лағмон тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари кутмоқда. 

alt

Икки кун давомида энг мазали тушликлар билан барча қатнашчиларни Cinara`s ресторани ошпазлари жамоаси меҳмон қилади. Киришда бериладиган «мазали» купонни тақдим қилган ҳар бир меҳмонга иссиқ овқат, салат ва ичимликдан иборат тўйимли сэт тортиқ этилади. 

 

Bahroma музқаймоғи мазали шарқона чодири фестивалнинг албатта ташриф буюришингиз керак бўлган жойларидан бири. Шарқ – бу минг йиллик рецептлар асосида тайёрланган миллий таомлар ва ширинликларнинг мутлақо ўзгача, унутилмас таъми. Bahroma  музқаймоғи шарқона лаззатнинг барча қирраларини очиб беради! Лаззатли ширинликдан ташқари, меҳмонлар #bahromauz хештеги билан танловда иштиро этиб, қўлларига хина билан нақш чиздириш имконига эга бўладилар! 

alt

 

Маҳорат дарсларининг бой дастури сизни асло зериктириб қўймайди! Катталар ва болалар рассом Надежда Риксиева билан расм чизиш, иллюстратор Гўзал Буранова билан эса fashion-скетчинг сирларини ўрганиш имконига эга бўладилар. 

alt

«Казан» ошпазлик санъати мактаби корнерида мактаб резиденти Сергей Полянин уй шароитида паста ва лимонад, шунингдек, болалар учун мевали тарталеткалар тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказади. 
 

Маҳорат дарсларида қатнашиш учун олдиндан бу ерда рўйхатдан ўтиш керак. Шошилинг, жойлар чегараланган! 

«Нaute couture қаерда ва қандай кийилади» - биз барчасини дизайнер Ela Ri маърузасида билиб оламиз! 

alt

 

Мусиқий оқшомни севимли рок-гуруҳимиз «Крылья оригами» концерти билан очиб беради. Дастурда хит тароналардан ташқари янги композициялар ҳам куйланади! 

 

Яна барча меҳмонларни мусиқий сюрприз кутмоқда! Илк myday pop-up fest фестивалида махсус меҳмон – россиялик артист, Black Star лейблининг вакили, қисқа фурсатда кўп сонли мухлисларга эга бўлган ёш хонанда Миша Марвин ўзининг «История», «С ней» хитлари ва Тимати билан эндигина преьера қилинга қўшиғи «4 утра» қўшиқлари билан оқшомни қиздиради!

 

6 МАЙ, ЯКШАНБА

11:00дан

Якуний байрам!

Санъатшунос Наталья Константиновна Мусина фестиваль меҳмонлари учун махсус «Ўзбек либоси» ҳақида маъруза ўқийди! Биз маърузага албатта улгуришни ва 19-20 аср аёллар либослари ҳақида талайгина қизиқарли маълумотларни билиб олишни тавсия қиламиз! 

alt

Фестиваль меҳмонлари Jazzirama джаз-бэнди ижросида турли йиллар ўзбек поп мусиқаси дурдоналарини джаз услубида тинглаш имкониятига эга бўладилар. 

«Батик» матосига расм чизиш усули билан myday’нинг ҳамкори ва дўсти – дизайнер Елена Мильбергернинг маҳорат дарсида танишиш мумкин бўлади! 

alt

Фестивалнинг сўнгги кунида ёрқин ва ранг-баранг ярмаркадан ажойиб харидларни амалга ошириш, шунингдек, Надежда Риксиева ва Гўзал Бурановаларнинг маҳорат дарсларида қатнашиш имконига эга бўласиз. 

 

Дизайнер ElaRi «Французча услуб» маърузасини ўқийди.

alt

Қўғирчоқ театри спектакли, Сергей Злотников билан қувноқ рақслар, дискотека каби вақтичоғликлар шу куни ҳам давом этади. 

 

Ошпазлик столлари атрофида сизларни ва бутун оилангизни Affresco бош ошпази пицца тайёрлаш учун, шунингдек, «Казан» ошпазлик мактабидан таклиф қилинган ошпазлар кутиб қоладилар. Махсус суши-барда эса сиз Izumi ресторани бош ошпази билан япон ролларини тайёрлашни ўрганасиз! 

alt

 

DJ Minas ўзининг янги – этно-жанр мусиқачилари билан коллаборацияси - MINAS CONNECT & DOPPI MUSIC лойиҳасини тақдим этади. Сиз замонавий электрон ритмлар ва этник инструментал уйғунлигидан баҳраманд бўласиз. 

Бизнинг доимий муаллифимиз, кино шарҳловчи, хонанда, бастакор ва саундпродюсер, Persky band лойиҳаси асосчиси - Евгений Перский ўзининг энг яхши хитлари билан фестивалга якун ясайди!

 

Фестивалга кириш учун чиптани кўрсатиш лозим. Чипталарни Cinara`s, Caravan ресторанларида, myticket.uz сайтида ва Payme орқали ҳарид қилиш мумкин. Катталарга 3 кун учун чипта нархи 250 000 сўм, тўлов ичига Миша Марвин концерти ҳам киритилган. 13 ёшгача бўлан болалар учун 100 000 сўм.  
 Маълумот учун телефон рақамлари: +99871 1503950, +99871 1500660

 

Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас!

alt

Фестиваль кунлари MDXCLUB ҳамкори Layner тоғ мажмуаси,чипта кўрсатилганда яшаш учун 20% чегирма тақдим қилади.  
MDXCLUB клуб картаси эгалари ярмаркада эксклюзив чегирмалар ва Caravan Group’дан алкоголли ичимликлар дегустациясида қатнашиш имконига эга бўладилар. 


Дастурда қўшимчалар ва ўзгаришлар бўлиши мумкин, ижтимоий тармоқда янгиликларни кузатиб боринг.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-04-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг