Кўргазмалар
G'uncha Art Space лойиҳасининг биринчи кўргазмаси
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар
Шарикли ручка билан "тўқилган" гиламлар
Парижлик рассом Джонатан Брешиньякга тўла қонли санъат асарини "тўқиш" учун қоғоз, бир қанча шарикли ручка ва 8 ойлик машақатли меҳнат даркор бўлди.
Рассомнинг суратлари буддистлар ва хиндуларнинг динида ишлатиладиган тасвирларига ўхшайди. Аммо Джонатан Брешиньяк нафақат бу йўналишдан фойдаланган у бошқа йўналишлардан ҳам илхомланиб ўз суратларини яратган.
Рассом ўз асарларини яратишдан олдин ўз ишига жуда ҳам пухта ёндашган. У араб маданиятининг санъатини, график элементларини, француз готикасини, америка индейцлари, ҳатто замонавий поп маданиятини ҳам ўрганиб чиқкан. QR-кодлар ва реалитик расмлар рангли қаламлар ёрдамида яратилган.
Рассом ўз суратларини А1 форматдаги қоғозда чизади. Унинг асарлари жайномозларга ўхшаб кетади.
Бу расмлар галереясини ҳозир Брюсселда бўлиб ўтаётган Ultraviolet — The Blue Carpet кўргазмасида кўриш имкони мавжуд.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
11-11-2013
ИЗОҲЛАР 0