Беном Гуруҳининг Ҳумо Аренадаги Концерти
Дастурдан «Чунки бу биз» лойиҳаси доирасида тақдим этилган қўшиқлар, шунингдек Сарвар ва Комил ижросидаги бошқа хит тароналар ўрин олган. «Беном» гуруҳи вакиллари концертни мухлисларни Наврўз айёми билан қутлашдан бошладилар.
Таъкидлаш жоиз, барча қўшиқларни томошабинлар хонандалар билан жўрликда куйлашди. «Ёғади ёмғир», «Эсламадинг» қўшиқларини караоке услубида деярли томошабинлар куйлашди.
Концерт давомида «Айт», «Февраль», «Асалим», «Эсламадинг», «Сўнгги бор», «Бахтли бўл» ва бошқа тароналар куйланди.
Томошабинлар бутун концерт давомида жуда фаол бўлишди ва севимли гуруҳларини қўллаб-қувватлаб, биргаликда куйлашди.
«Халқлар дўстлиги» санъат саройида бўлиб ўтаётган Юлдуз Усмонованинг навбатдаги концерт дастуридан фоторепортажни бу ерда кўринг.
ИЗОҲЛАР 0