Dance Music Fest 2019. Учинчи кун
Фестивалнинг учинчи кунини DJ Alisson ва DJ Gera Welcome Stage саҳнасида очиб бердилар.
Urban Stage саҳнасида ўзимизнинг диджейлар Taker ва DJ Broth3rs ўз ижод маҳсулларини намойиш этдилар.
Улардан сўнг саҳнага CYGO кўтарилди. У саҳнада пайдо бўлиши билан барча йиғилганлар унинг машҳур таронаси ҳисобланган Panda E композициясини талаб қилишни бошлади ва у мазкур қўшиқни икки маротаба ижро этиб, мухлисларини хурсанд қилди. Хонанда чиқишининг сўнгида Тошкентга илк маротаба келган вақтида шаҳримиздан илҳомланиб яратган таронасининг демо талқинини тақдим этди.
Dance Music Fest 2019 фестивалининг иккинчи куни қандай ўтганини бизнинг материалда ўқинг.
DM Fest 2019 лойиҳасининг ҳар уч кунида томошабинлар билан алоқани таъминлаган ва жўшқин кайфият улашган МС ва бошловчи Богдан Высоцкий бўлди.
Dance Music Fest 2019 биринчи кунидан шарҳни бу ерда ўқинг.
Фестивалнинг бош саҳнасида юртимизнинг электрон мусиқа соҳасидаги усталари DJ Ochil, DJ KMRN ва DJ Trace ўз мусиқий сетларини тақдим этдилар.
Шунингдек, DJ Ochil Азиза Низомова билан биргаликда Tashkent, I Love You таронасини ижро этдилар.
Уч кунлик фестивални нидерландиялик диджей ва мусиқий продюсер Quintino якунлаб берди.
VAGAN, диджей: «Мен бу фестивалда иштирок этганимдан хурсандман. Биринчи ва иккинчи кун ажойиб тарзда ўтди. Лекин учинчи кун унутилмас бўлади деб ўйлайман. Quintino унутилмас ҳиссиётлар улашди. Фестивалнинг биринчи кунида Rompasso менинг янги FIRE деб номланган трекимни тақдим этди.Унинг релизи 5 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ташкилотчиларга бундай улкан лойиҳа учун миннатдорчилигимни билдириб қоламан» |
Ширин Юнусова, меҳмон: «Мен ўтган йили мазкур фестивалда қатнаша олмаган эдим ва бу йилгисини интиқлик билан кутдим. Ҳар бир диджейнинг ижоди бетакрор, улардан бирини таъкидлаш мушкул. Биринчи кун Willy William ёқди, иккинчисида - Shapov, бугун эса - Quintino. Фестиваль жуда тез якун топгани бироз ачинарли, лекин у кутганимиздан ҳам аъло даражада ўтди. Ундан олган ҳиссиётларимиз узоқ вақт ёдда қолади» |
Учинчи кундан фотоҳисоботни бу ерда кўринг.
ИЗОҲЛАР 0