Премьера: BVCCVRD - Kerak Emas
Даврон Ғоиповнинг «Керак эмас» номли олтин хитини BVCCVRD ижросида, яъни янгича услубдагисини тингланг.
#ReFresh шоусида - ўзбек эстрадасининг икки авлод вакиллари юзлашадилар. Лойиҳа орқали муаллифлар томошабинларни ёш, иқтидорли, эртанги куннинг истиқболли юлдузлари билан таништирадилар ва шу билан бирга афсоналаримизни ёдга соладилар. Кўрсатувнинг биринчи сони қаҳрамонлари афсонавий Даврон Ғоипов ва ёш ижодкор BVCCVRD бўлишди.
#ReFresh шоусининг биринчи сонини MYDAYTV каналида томоша қилиб, ўз фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиришни унутманг.
Эслатиб ўтамиз, #ReFresh шоусининг мақсади – жуда бой ва шонли йўлга эга бўлган ўзбек мусиқасини тарғиб қилишдир. Ўзбек эстрадаси тарихига кирган номлар жуда кўп, улар: Ботир Зокиров, Мансур Тошматов, Наталья Нурмухамедова, Ялла ва улардан сўнг Севара Назархон, Пилигрим, Дадо, Согдиана. Бугунги кунда эса постсовет маконини аллақачон МС Дони, Гафур ва бошқа ижодкорларимиз эгаллаб бормоқда.
Айтиш жоизки хонанда ўз ижодини қизғин давом эттириб, яқин кунларда тингловчилар ҳукмига янги Satrlarim номли қўшиқни ҳавола этди.
Хонанданинг яна бир ижод маҳсули «Анамалия» таронасини тинглаб, баҳо беринг.
ИЗОҲЛАР 0