Санжар Холиқовдан «Эркатойим» клип премьераси
Санъат оламига эндигина қадам қўйиб келаётган ёш хонанда Санжар Холиқов ва ниҳоят омма эътиборига «Эркатойим» номли таронасига ишланган клипни тақдим этди.
Клип икки режиссёр Нозим Жумаев ва Жасур Шаметовлар томонидан суратга олинган. Санжар Ҳолиқов ижро этган «Эркатойим» қўшиғи сўзи ва мусиқаси Шахбозга мансуб. Мусиқий сайқални Жасур Бадалбаев амалга оширган.
«Ўзбекфильм» павильонида икки режиссёр бошчилигида бир неча кун суратга олинган клип жуда ёрқин рангларга, графикага бой бўлиб, ажойиб декорациялардан иборат. Клипда бир ўқувчининг дарс вақтида хаёлот оламига чўмиши ажойиб тарзда кўрсатилган.
Шунингдек, клипда Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқовни ва дизайнер Хилола Шерни ҳам кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ҳаммага яхши таниш «Шаҳзод» гуруҳи солисти, Рашид Холиқовнинг тўнғич фарзанди Санжар Ҳолиқов ўзбек санъат оламига «Ширин» номли қўшиқ ва унга ишланган клип билан кириб келган эди.
Демак, эътиборингизда ёш хонанда Санжар Холиқовдан кутилган клип ҳукмингизда. Кўринг ва баҳо беришни унутманг.
«Эркатойим» клипини тасвирга олиш жараёнидан фоторепортаж





ИЗОҲЛАР 0