alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шоу-бизнес сўнгги янгиликлари

Манзура ва Ирода Дилроздан миллий йўналишдаги дуэт қўшиқ

Икки истеъдодли, гўзал хонандалар Манзура ва Ирода Дилроз устоз санъаткор Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқовнинг  «Мустаҳзод» қўшиғини дуэт бўлиб ижро этишди. Икки хонанда ижросидаги, мазкур миллий мумтоз йўналишидаги қўшиқнинг янгича талқин ва сайқалдаги турини тингланг ва боҳа беринг.  

Божалар гуруҳидан миллатимиз ғурурлари учун туҳфа қўшиқ

Риодаги Олимпиада ўйинларида спортчиларимиз барчамизга катта туҳфалар, яъни совринли ўрин ва медаллар билан 23 август,  бугун соат 20:00да қайтиб келишмоқда. Ушбу муносабат билан Божалар гуруҳи олимпиячиларимиз учун совға сифатида қўшиқ басталаб, омма ҳукмига тақдим этди. Мазкур таронага Жонгрид Сагдиев томонидан олинган клип ҳам яқин соатларда тайёр бўлиши кутилмоқда. 


 

Шаҳзодадан янги қўшиқ

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода мухлисларини яна бир янги тарона билан шод этди. Хонандадан тақдим этилган навбатдаги тарона номи «Пари» деб номланган бўлиб, қўшиқ муаллифлари хонанданинг доимги ҳамкорлари Сарвар ва Комил. Қўшиқ ҳукмингизда. 

 

Ровшан Намозов билан мусиқа оқшоми

Мухлисларнинг севимли хонандаси Ровшан Намозов  «КАВКАЗСКАЯ ПЛЕННИЦА» чойхонасида 1 сентябр куни соат 19:00да Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан мухлислар учун ўзининг дилга яқин тароналарини ижро этади. 

alt

 

Муниса Ризаеванинг MONIS маркази очилишидан

21 август куни ўзбек эстрадасининг ёрқин вакили Муниса Ризаеванинг 3та масканининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.  Тафсилотлар бу ерда.

alt

 

«Миллион» жамоаси сентябр ойида концерт беради

Мухлисларнинг севимли «Миллион» жамоаси ўзларининг концерт дастурларини Истиқлол санъат саройида саот 19:0да 15-18 сентябр кунлари тақдим этишади. 

alt

 

Канизанинг мусиқий тўплами тақдимоти бўлиб ўтди

18 август куни соат 17:00да Discovery медиа дўконида ажойиб услуб эгаси хонанда Канизанинг янги «Гўзал» мусиқий тўплами ва «Ёр-ёр» номли яккахон концерт дисклари тақдимоти бўлиб ўтди. Батафсил бу ерда.

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-08-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг